06 July 2022
14:37 -
АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватловчи баёнот эълон қилибди
Америка Қўшма Штатлари Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан хавотирлик билдириб, барча тарафларни зўравонликдан тийилиш ва зиддиятларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирибди. Баёнотда воқеаларни “тўлиқ, ишончли ва ошкора тергов қилиш” зарурлиги таъкидланган.
АҚШ Қорақалпоғистонда содир бўлган сўнгги воқеалар юзасидан хавотирлик билдирибди ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилибди.
"Биз Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Биз расмийларни Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари ва бурчларига мувофиқ, барча асосий ҳуқуқлар, шу жумладан тинч йиғилишлар ва ўз фикрини ифода этишга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга чақирамиз.
Биз расмийларни зўравонликларни халқаро меъёрлар ва илғор тажрибалар асосида тўлиқ, ишончли ва ошкора тергов қилишга чақирамиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлайди", дейилибди АҚШ Давлат Департаменти баёнотида.
Хуллас, АҚШ ҳам бу масалада Ўзбекистон билан бир сафда эканлигини билдириб, баёнот эълон қилгани ЖУДА ҲАМ муҳим.