06 July 2022
15:44 -
Ўзбекистонда доллар курси мустаҳкамланмоқда, рубл курси эса пасайишда давом этмоқда экан
Марказий Банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 июлда амалда бўладиган қийматини белгилаб берибди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,73 сўмга кўтарилиб, 10 887,87 сўмни ташкил қилди. Евро 50,93 сўмга пастлаб, 11 131,76 сўм бўлди.
Доллар курси қаторасига иккинчи кун мустаҳкамланди, бундан аввал ушбу валюта курси 23,45 сўмга кўтарилиб, 10 860,14 сўмни ташкил қилганди.
Рубл 17,04 сўмга тушиб, 168,84 сўм бўлди. Ўзбекистонда рубл курси июл ойи бошидан буён муттасил тушиб келмоқда - 1 рубл 160 сўм атрофида бўлиши охирги бор май ойи бошларида кузатилганди.