09 June 2022
20:38 - Ўзбекистон Марказий Банки асосий ставкасини 16 фоиз этиб белгилабди, демак, сўмнинг қадри 1 фоизга тушибди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.
Регуляторнинг матбуот хизмати хабар беришича, унда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинибди.

Жорий йилнинг апрел ойи охирларида Марказий Банк асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Ўзбекистон тарихида қайта молиялаш ставкасининг энг юқори кўрсаткичи 1995 йилда кузатилган бўлиб, ўша пайтда асосий ставка 300 фоизга етганди. Шундан сўнг 2017 йилгача асосий ставка пасайиб борган ва шу йил 27 июнда 9 фоизни ташкил этганди.

Хуллас, ишлар яхши эмас. Марказий Банк фоизини камайтирдими, демак, сўмнинг қадри 1 фоизга тушибди. Бу аввалги 17 фоиздан 1 фоизга камайганини кўрсатади. Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар бўлибди!!!