09 June 2022
06:23 - Юсуф Жума: ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛИҚЛАРИГА!

Ҳақ йўлида жон тикканларга, жон берганларга улуғ Тангри
учмоқ (жаннат) эшикларини очиб қўйган.

Шонли Украина ўрис бомбаларидан, ракеталаридан,
ўқлари селларидан жон берган гўдаклар,жон берган
болалар,жон берган ботир Украиналиклар қонига ғарқ бўлиб
Европа Иттифоқига интилмоқда.

Лекин Е.И.нинг айрим бошлиқлари - Германия, Франсия тўралари
ўзларини улуғ Тангридан ҳам баланд олмоқдалар.
Украинани Е.И.га қўшишга шошилмасликка чақирмоқдалар,
шу йўл билан Путинга юкинмоқдалар.

Е.И. улуғ Тангрининг учмоғидан ҳам ортиқми?!…

Агар шарафли Украина ва унинг шарафли фарзанди В. Зелинский
Марказий Осиёнинг сотқин президентларидай
йўл тутса, Е.И.га интилмаса, дунёнинг энг ёвуз, энг талончи,
энг номуссиз, энг ёлғончи кучи уларга ташланармиди?!…

Дунё қўрққан, Е.И. қўрққан ва ҳамон қўрқаётган қора кучга
мардона қарши турган Украинани Е.И.га қўшиш, НАТОга қўшиш
Е.И. ва НАТО учун шарафку?!…

Макрон Россиянинг буюклигини кўп такрорлайди.
Жаноб Макрон ўриснинг беш юз йилик тарихини ўқисин.
Бу халқнинг ҳар бир авлоди ўнлаб элларни геносид этгин.
Гитлердан кўра Сталин ёвуз бўлган - Гитлер яҳудийларга этган
қилмишларни, Сталин бошчилигидаги ўрис халқи юздан ортиқ
элу - элатлар бошига солган…

Уруш бошлангандан буён юз кунда Е.И. фақат нефът учун
Россияга юз миллиард евро берган бўлса, Украинага икки
миллиард берди.

102 миллиард 100 фоиз бўлса - демак Е.И. - Россияни
98 фоиздан ортиқ қўллабди, Украинани икки фоиз ҳам эмас -
номуссизлик демаганда ҳам шармандалик эмасми?!…

Агар манфаатни номусдан баланд қўйишда давом этсаларинг
яқин ўртада тоза бир иттифоқ тузилади - жаҳонда шундоқ
бирликка эҳтиёж бор - ёвузлик кучаймоқда.

Е.И.нинг қарши ҳаракати ўта суст - ҳатто тўғруқхоналарни
бомбалардан ҳимоя этолмаяпти, ҳимоя этаётганларни бағрига
олмаяпти…

Бағрингни оч, Е.И., шонли, мардона Украина келаяпти!!!
Шарафли Украинага шарафлар бўлсин!!!

2022 йил, 7 июнь.