10 June 2022
14:54 - Шармандалик: Шу йилнинг ўтган 5 ойида хориждан Ўзбекистонга қанча пул юборилгани билдирилибди. Шуларга ишонадиганлар борми?
2022 йилнинг январь-май ойларида чет элдан Ўзбекистонга юбориладиган пул ўтказмалари ҳажми 61 фоизга ошганмш. Шундай экан, шу йилнинг ўтган 5 ойида хориждан Ўзбекистонга қанча пул юборилгани маълум қилинганига нима дейсиз?

Қаранг, 2022 йилнинг январь-май ойларида чет элдан Ўзбекистонга юбориладиган пул ўтказмалари ҳажми 61 фоизга ошганмиш.

Марказий Банк билдиришича, 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақида ёлғон маълумотлар берилибди.

Нимамиш, жорий йилнинг январь-май ойлари давомида Ўзбекистонга чет элдан 4,19 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилганмиш. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўпроқмиш.

Шунингдек, январь-май ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 4,32 млрд доллар ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 59 фоизга (1,6 млрд доллар) кўпроқ хорижий валюта сотиб олинганмиш.

Ўз навбатида тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 2,84 млрд доллар ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоизга (1,17 млрд доллар) кўпроқ хорижий валюта сотилганмиш.

Маълумот учун, 2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали тушумлар ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этганмиш, бу кўрсаткич 2020 ва 2019 йиллар билан солиштирилса, 34 фоизга кўпроқмиш.

Хуллас, Ўзбекистон халқини шундай ёлғон хабарлар билан алдаш давом этмоқда! Майли, бундай рақамларни эълон қилиш давом этаверсин.

Аммо, Ўзбекистоннинг ҳозирги аҳволини билдирадиган рақамлар ЭЪЛОН ҚИЛИНМАЁТГАНИ жуда ҳам ёмон!!!