Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё Вилояти Ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мурод Азимов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этибди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Мурод Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланибди.
Мурод Азимов 1976 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент Юридик Институтини тугатган экан.
У Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасига прокурор, кейинроқ вилоят прокурорининг ўринбосари ва туман прокурори лавозимларида ҳам ишлаган.
2014 йилда Бухоро Вилояти Прокурори этиб тайинланиб, у ерда 2016 йилгача ишлаган. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб у Ўзбекистон Бош Прокурори Ўринбосари лавозимида ишлаган.
Генерал-майор Мурод Азимов 2018 йил февралида Божхона Қўмитасига раис этиб тайинланган бўлиб, 2021 йил ноябр ойида Қашқадарё Вилояти Ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Хуллас, шунақа гаплар! Кўрамиз, буёғи нима бўлади?