22 April 2022
18:32 - Ўзбекистонда 1 кун аввалги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинди
Бугун Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Давлат Статистика Қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган.

1 кун аввал, яъни 2022 йил 20 апрель ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

- суякли мол гўшти (1 кг) -- 45 000 – 72 000 сўм;

- қўй гўшти (1 кг) -- 55 000 – 85000 сўм;

- картошка (1 кг) -- 2 500 – 8000 сўм;

- пиёз (1 кг) -- 2000 – 6000 сўм;

- сабзи (1 кг) -- 1000 – 6000 сўм;

- тухум (10 дона) -- 7000 – 15 000 сўм;

- гуруч (1 кг) -- 4500 – 20 000 сўм;

- ўсимлик ёғи (1 л) -- 14 000 – 26 000 сўм;

- шакар (1 кг) -- 8800 – 13 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинибди, аммо супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмабди.