22 April 2022
14:49 -
Юсуф Жума: АЗОВСТАЛДАГИ УКРАИНАЛИК АФСОНАВИЙ
ҚАҲРАМОНЛАР ШАРАФИГА!!!
Қўрқоқ, ёвуз Путиннинг кўкдаги димоғини
Балчиққа қориштирди - Азовстал эрлари!
Ёқдилар донғи ўчмас эрларнинг чироғини,
Кўнглимни ёриштирди - Азовстал эрлари!
Шундай бир байроқ борки - уни кўтарган Тангри -
Шу ялов остидаги ботирлар ўлмас - мангу,
Бу номус, кўкнинг ости остида бўлсин - орзу,
Кўнглимни ёриштирди - Азовстал эрлари!
Ноэр гала Тангрининг йўлин тўса оларми,
Эрларга узатилган қўлин кеса оларми?!!!
Ракеталари эрлик ўрнин боса оларми?!!!
Кўнглимни ёриштирди - Азовстал эрлари!
Ҳар қандай поёнсизлик ғурурдан кўра тордир,
Ҳар бирида номуссиз эллардан зўр куч бордир,
Шундоқ чексиз қудратга кўҳна Туроним зордир,
Кўнглимни ёриштирди - Азовстал эрлари!
Одамзот, номусга кел, фақатгина номус - дин,
Қачонгача яшайсан - тутқунликларга тутқун?!
Азовсталга эврил, АЗОВСТАЛ бўл, очун!!!
Кўнглимни ёриштирди - АЗОВСТАЛ ЭРЛАРИ!!!
2022 йил, 21 апрель.