01 February 2022
14:44 - Фирдавс Абдухолиқов ишидан кетганмиш, унинг ўрнини Шерзодхон Қудратхўжа эгаллабди
Мана энди бу одам, яъни Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари миллий ассоциацияси бошқарув раиси лавозимига сайланибди.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг аъзолари умумий йиғилишида ассоциация раиси Фирдавс Абдухолиқовни ўз хоҳишига биноан лавозимидан озод этишибди, UzReport хабар беришича, унинг ўрнига Шерзодхон Қудратхўжа тайинланибди.

Шерзодхон Қудратхўжа 2018 йил майидан буён Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар Университети ректори ҳисобланар экан. Мана энди у фақат ўз университетининг эмас, бутун оммавий коммуникация университетларининг бошқарувчиси бўлиб қолармиш.

Фирдавс Абдухолиқов 2003 йилдан, Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари миллий ассоциацияси ташкил этилганидан буён ташкилот раиси экан. Унинг лавозимдан кетиши қизи, яъни Фирдавс Абдухолиқовнинг қизи - Амира Рашидова раҳбарлигидаги “Севимли” телеканали атрофида рўй берган можародан кейин рўй бергани ҳам жуда қизиқ бўлибди.

Ўтган ойда ушбу телеканалдаги “Сабрия” сериалида ахлоқсиз саҳна эфирга узатилгач, Кинематография Агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг аралашуви билан телеканал бош директори ва бош муҳаррири вазифасидан бўшатилганди.

Мана энди унинг ўрнини бошқа одам, яъни Шерзодхон Қудратхўжа эгаллабди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?!