01 February 2022
13:11 - Тошкент шаҳри экспортини 2,5 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқдамиш! Шу лофларга ишонадиганлар борми Тошкентда?
Кеча 31 январда президент Шавкат Мирзиё ҳузуридаги Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилибди, катта лойиҳалар эълон қилинганмиш. Масалан, бу ерда тақдимотда инвестиция ва экспорт масалалари ҳам кўриб чиқилганмиш.

Хусусан, бу йил пойтахтда 738 та лойиҳа бўйича жами 3 миллиард 800 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиши қайд этилганмиш, шундан 2 миллиард доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция эмиш. Иши бошланган 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзида ишга туширилиб, 27 мингта янги иш ўрни ташкил этилармиш.

Инвестиция лойиҳаларини маҳаллалар кесимида шакллантириш чоралари, бу соҳада 2022-2026 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳақида ҳам ахборот берилганмиш.

Хуллас, Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳрининг молиявий, иқтисодий имкониятлари кенглигини, ҳудудий лойиҳаларни кўпайтириб, ҳар бир туманга қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлаганмиш.

Қолаверса, ташқи савдо борасида ҳам “ўсиш нуқталари” белгилаб олинганмиш. Хусусан, жорий йилда Тошкент шаҳри экспорти 1 миллиард 400 миллион доллар бўлиши кутилаётган бўлса, 2026 йилга бориб бу кўрсаткични 2 миллиард 500 миллион долларга етказиш мўлжалланаётган эмиш.

Бу масалалардан ташқари, йирик халқаро брендларни жалб қилиш орқали ҳам ички бозор талабини қондириш, ҳам экспортни ошириш бўйича кўрсатмалар берилганмиш, видео-алоқа орқали туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан маҳаллабай ишлаш масалалари юзасидан мулоқот бўлганмиш.

Яъни кўриб турибсизки, ҳамма нарса СОВЕТ ЗАМОНИДА каби режалаштирилганмиш. Шу сафсаталарга ишонадиган лақма ўзбеклар борми Тошкентда? Ҳурматли ўқувчиларимизни бу каби сафсаталарга ЭЪТИБОР БЕРМАСЛИККА чақирамиз!!!

Бу ҳаётда ҳамма нарсага ЖУДА катта аҳамият бериш керак! Нимага Шавкат Мирзиё Ўзбекистон ҳақида гапирар экан, ташқи дунёдан келадиган КАТТА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҳақида гапириб қолди? Нимага? Айнан шу савол устида ишлаш керак, ҳурматли ўқувчиларимиз???