01 February 2022
22:33 -
Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт кўрсаткичи 60 фоиздан юқорилиги айтилибди, шунга ишонадиганлар борми?
Халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт кўрсаткичи 48 фоиздан 62 фоизгача эканлиги аниқланибди, бу ҳақда Стратегик Ривожланиш Агентлиги масъули М.Ҳасанова АОКАда бўлиб ўтган брифингда эълон қилибди.
2020 йилда Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулотининг 48 фоизи сояда эканлиги айтилган бўлиб, бу нарса яширин иқтисодиёт ҳажми 245 триллион сўмга тенг деганини исботлаган экан.
Мана энди, АОКА масъули 2021 йил учун аниқ рақам айтмабди, брифингда транспорт, қишлоқ хўжалиги ташқи савдо ва кичик бизнес ва бошқа бир неча соҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани айтилибди, холос.
Шуни айтишкеракки, 2022 йил 22-25 март кунлари Тошкентда Халқаро Инвестиция Форуми ўтказилиши режа қилинибди. Бундан ташқари, Жаҳон Банки билан ҳамкорликда 2030 йилгача инвестицияларни жалб этиш стратегиясини ишлаб чиқиш режаси ҳам жорий йилда амалга оширилиши ҳам кутилмоқда экан.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда “Йўл Харитаси” тасдиқланган бўлиб, унда 5та асосий йўналиш белгиланган экан. Булар - иқтисодиёт соҳаларида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ошириш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш ва ташқи савдода яширин иқтисодиётни қисқартириш кабилар асосий вазифалар этиб белгиланмоқдамиш ва шунинг натижалари ўша кунларга эълон қилинармиш.
Кўрамиз, М.Ҳасанова исмли хонимнинг айтганлари қанчалик тўғри чиқади? Буларнинг ҳаммаси ёлғондан узоқ бўлмаса керак!!!