14 December 2021
14:41 -
Коронавирус бўйича охирги хабарлар: ОМИКРОНдан илк ўлим, январда кутилаётган навбатдаги тўлқин! Буёғи нима бўлади?
Британия ҳукумати коронавируснинг янги варианти омикрон ҳаддан ташқари юқори тезликда тарқалаётганини маълум қилди, мамлакат бош вазири янги штамм билан боғлиқ илк ўлим ҳолати ҳақида хабар берди, экспертлар янги вариант нисбатан юқумли экани, аммо касаллик оғир кечмаслигини айтишмоқда, шу билан бирга ҳали хулоса қилишга эрталиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Покистонда омикронга чалинишнинг илк ҳолати аниқланди, Хитойда дельтанинг нисбатан зарарли штамми қайд этилди.
Сўнгги маълумотлар қуйидагича.
Бош вазир Борис Жонсон ўз мамлакати Британияда омикрон штамми билан касалланган беморларнинг бири вафот этганини маълум қилди:
“Афсуски, омикрон касалхонага ётқизишларни кучайтирмоқда ва афсуски, камида битта беморнинг омикрондан вафот этгани тасдиқланди. Шундай экан, бу вируснинг қандайдир енгил версияси экани ҳақидаги гапларни унутиб, янги вариант катта тезликда тарқалаётганини тан олиш керак”.
Бунгача дунёда омикрон штаммидан бирорта ўлим ҳолати маълум эмасди. Борис Жонсон душанба куни Лондондаги эмлаш марказига ташриф буюргани ва у ерда расмга тушгани эълон қилинди.
Британия ҳукумати январдаги тўлқинда мамлакатда ҳар куни ўртача 200 минг кишида омикрон аниқланишини кутмоқда. Бундай юқори кўрсаткичлар пандемия бошидан буён қайд этилмаган (душанба кунги ҳолатлар сони 54,6 минг атрофида бўлди).
Бирлашган Қиролликда янги штамм аниқланган 27 ноябрдан буён бош вазир Борис Жонсон чекловларни кучайтирган, якшанба куни у миллатга мурожаатида омикрон туфайли мамлакатда янги тўлқин бошланиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирганди.
Жума куни эълон қилинган маълумотлар шуни кўрсатдики, омикрон симптоматик кечишининг олдини олиш учун вакцинанинг икки дозаси камлик қилади, фақат учинчи доза ҳимояни 70 фоизга кўтаради. Хабарларга кўра, бу вариант симптомлари енгил кечса-да, унинг юқори тезлик билан тарқалиши, ҳукумат тезкор чоралар кўрмаса, соғлиқни сақлаш соҳаси юкламага дош бера олмай қолишини англатади.
Британиялик олимлар прогнозларига кўра, апрель ойи охирига бориб вакциналар самарадорлигидан қатъи назар, ўлим ҳолатлари 25 мингдан 75 минггача бўлиши мумкин.
Жанубий Африка Республикасида президент Сирил Рамафоса якшанба куни тест натижаси мусбат чиққач, Covid-19нинг енгил белгилари кузатилмоқда. Ҳукумат баёнотига кўра, 69 ёшли Рамафоса тиббий бригада назорати остида бўлиб турибди. Ўтган ҳафтада Ғарбий Африкадаги тўрт давлатга сафари давомида бир неча марта тест топширганди.
Рамафоса ўзининг инфекция юқтириб олгани барча фуқаролар учун огоҳлантириш бўлиши лозимлиги ҳамда вакцинация ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига эътиборли бўлиш кераклигини айтиб ўтган.
Сўнгги 24 соатда мамлакатда ковидга чалиниш билан боғлиқ 18 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Францияда олтинчи тўлқин юзага келгани ҳам янгилик эмас. Ҳамон ДЕЛЬТА варианти туфайли юзага келган бешинчи тўлқинни енга олмаётган Франция январда ОМИКРОН келтириб чиқараётган навбатдаги тўлқинга рўбару келади. Бу ҳақда Европадаги йирик шифохоналар тизимининг (AP-HP) Париждаги гуруҳи раҳбари Мартин Ҳирш RTL радиосига шундай дебди: “Биз ҳозирча омикрон туфайли олтинчи тўлқин бўлиши ҳақида гапирмадик, бу кейинроқ, январда бўлади”.
Якшанба куни Хитойнинг Синҳуа агентлиги хабар беришича, Жэцзян провинциясида 5 декабрдан 12 декабргача вақт оралиғида касалликнинг қайталаниши фонида бир вирус ташувчи 138 кишини зарарлагани қайд этилган.
Хуллас, хабарлар яхши эмас. Айниқса Ўзбекистонимизда бундай хабарлар бекитиб келинмоқда. Кўрамиз, бу ёғи нима бўлади, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари.