13 December 2021
22:38 - Шармандалик: Фарғона Вилоятида 23 минг хонадоннинг 1 ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани исботланди! Нима қилиш керак?
Фарғона Вилоятида ўтказилган тадбирлар чоғида салкам 7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика Вазирлиги Ахборот Хизмати эълон берди.

Вилоятдаги “айрим истеъмолчилар томонидан электр энергиясига ноқонуний уланиб олиш ва фойдаланиш ҳолатлари учраб турилганмиш”, дейилмоқда хабарларда.

“Рақамларга мурожаат қилинса, жорий йил бошидан вилоят бўйича аҳоли истеъмолчилари томонидан 1268та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 921,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 772 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 5 млрд 850 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган”, - дейилмоқда хабарларда.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида жойларда аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, вақтинча электр тармоғидан ажратилмоқда экан.

Хўш, буларга нима дейиш керак? Уларни ҳам тутиқлаш ва жазолаш керак-ку! Аммо, бу ҳақда хабар берилмоқда, холос!!! Шармандалик!!!