21 September 2021
19:11 - АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Вазир Иброҳим Абдураҳмонов 10 та йўналишда Ўзбекистонда салбий натижалар қайд этилганини тан олибди (аввалги хабарга қўшимча)

Инновацион Ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг айтишича, 10 та йўналишда Ўзбекистонда салбий натижалар қайд этилгани аниқ эмиш.

Жумладан, Ўзбекистон Жаҳон Банки томонидан бошқариладиган норматив ҳужжатлар йўналишида 126-ўрин, Олий таълимга хориждан талабаларни жалб қилиш бўйича 105-ўрин, хорижда молиялаштириладиган тадқиқот ва ишланмалар ялпи харажатларини жалб этиш бўйича 97-ўрин қайд этилган.

Кейинги йилларда мана шу йўналишларда ҳам тегишли вазирлик ва идоралар билан иш олиб бориш кераклиги таъкидланганмиш. Шунда 2030 йилга қадар Глобал Инновацион Индекс баҳолаш рейтингида Ўзбекистон етакчи 50 та давлат қаторига кириш учун имкониятни янада ошириши мумкинмиш.

Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон шу йўналишлар бўйича паст ўринларда эканлиги тан олинган, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам расмий жойларда тан олинмаётган эмиш.

Хуллас, кўриб турибмизки, ҳаммаёқ дабдала, ҳаммаёқ КАМЧИЛИКЛАРГА тўла! Хўш, ҳурматли ўқувчиларимиз нима дейишади, шуларни эшитайлик?