21 September 2021
17:19 -
Глобал Инновацион Индекс рейтингида Ўзбекистонимиз 86-ўринни эгаллабди

Инновацион Ривожланиш Вазирлигига кўра, Ўзбекистон Глобал Инновацион Индекс Рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринни эгаллабди. Бундан аввал мамлакат рейтингда 2020 йил 93-ўрин ва 2015 йилда 122 ўринларда эди.
Рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг дунё миқёсида кучли индикаторлари қуйидагилар:
- “Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони” - 7-ўрин,
- “Бизнесни йўлга қўйишнинг соддалиги” - 8-ўрин,
- “Меҳнат унумдорлиги” - 8-ўрин,
- “Капитални ялпи тарзда тўплаш” - 7-ўрин,
- “Таълим учун давлат харажатлари” - 28-ўрин.
Глобал Инновацион Индекс рейтингида қуйидаги давлатлар борлиги ҳам айтилмоқда:
- Швейцария 1-ўрин,
- Хитой 12-ўрин,
- Россия 45-ўрин,
- Қозоғистон 79-ўрин,
- Қирғизистон 98-ўрин,
- Тожикистон 103-ўринни
эгаллаганмиш. Ишониш қийин, аммо бу дунёда ҳамма нарса бўлиши мумкин.