25 August 2021
03:06 - Шавкат Мирзиё ҳали ҳам орденлар топшириш ҳақида фармонлар чиқариш билан машғул

“Мамлакатимизда маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида” президент фармони эълон қилинди.

Ҳужжат билан, ўзининг бетакрор ва ёрқин ижодий фаолияти, миллий истиқлол ғоясига садоқати билан Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз маданиятини юксалтириш, жамият ҳаётида эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик каби қадриятларни қарор топтириш йўлида унутилмас хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси, сермазмун ҳаёти ва ибратли инсоний фазилатлари билан эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган қуйидаги марҳум ижодкорлар мукофотланди.

"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан:

- Азизов Мирзажон Мамаджонович – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

- Аминов Неъмат – Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси

- Асомов Обид Агзамович – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, бадиий сўз устаси

- Икрамова Дилдорхон (Дилбар Икромова) – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса

- Каримов Эргаш – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

- Қодиров Таваккал – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда

- Қурбонов Раҳматжон Хударганович – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда

- Масудов Фатхулла Ҳусанович – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр

- Миртожиев Жалолиддин Турсунович – Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми, ҳайкалтарош

- Низомов Тўлан (Тўлан Низом) – Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

- Раҳимов Камолиддин – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда

- Раҳмонов Шавкат Раҳмонович (Шавкат Раҳмон) – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир

- Тожибоев Маҳмуджон Ғозиевич – Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи

- Умарбеков Ўлмас Раҳимбекович – Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси

- Умаров Фахриддин – Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи

- Уснатдинов Шарап – Қорақалпоғистон Республикаси халқ ёзувчиси

- Холмирзаев Шукур – Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси

- Худойбердиева Ҳалима Умматқуловна – Ўзбекистон Республикаси халқ шоираси

- Худойшукуров Отажон – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда

- Шарипов Ҳусан Ортиқович – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр.

Бу президент ҳудди шунга ўхшаш яна бир қатор марҳумларга турли нарсалар топшириш ҳақида фармонлар бериш билан оворадир.