25 August 2021
02:16 - Толиблар Панжшерга кира олмаётгани ва бунинг натижалари ҳақида
Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги вазият осойишталигича қолмоқда. Ҳозирча толиблар отрядлари вилоят чегарасидан ўтолмади, деб хабар бермоқда оммавий ахборот воситалари.

Баъзи мухбирлар ўз вакилларининг гапларига асосланиб айтишича, толиблар аввал ҳам, ҳозир ҳам Панжшерга кира олмаяпти. Улар тарқатаётган толиблар вилоят чегарасини кесиб ўтгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмаяпти, вилоятдаги вазият осойишта, – дебди журналистлар.

Бир қатор оммавий ахборот воситаларида шу дақиқаларгача, яъни, толиблар Панжшерга киришгани ҳақида хабар тарқатилганди. Бундан ташқари, манбаларнинг хабарларига кўра, толиблар Панжшердаги қаршилик ҳаракати раҳбари Аҳмад Масъуд билан келишувга эриша ололмабдилар.

Хуллас, шунақа гаплар ва шунақа лофларга асосланган хабарлар тарқатилмоқда. Кўрамиз, эртага нима бўлади? Ҳозирча ҳамма нарса расмлардагидек.