25 August 2021
22:47 - Тошкент шаҳри кенгайиши ҳисобига 95 872 киши пойтахт пропискасини олармиш, ана ҳақиқату – мана ҳақиқат!

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг чегараларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 24 август куни Сенатнинг Мудофаа ва Хавфсизлик Масалалари Қўмитаси йиғилишида айнан шу нарса эълон қилинди. Аммо, масаланинг тафсилотлари тўла номаълум эканлиги айтилмоқда.

Демак, яқин кунларда Сенатнинг ялпи мажлиси бўлишини ва бу масала тўла қайтадан кўриб чиқилишини кутиш керак. Нима ҳам дердик – ана ҳақиқату, мана ҳақиқат.