12 July 2021
23:17 - “Ҳаракат” хатқутисига келган хат: Йўлдош Тоғаев - Т Е Н Т А К Х О Н А (1-қисм)

Ўзбекистон аҳолиси 1960 йилда 8,1 миллион. . 1980 йилда 15 миллион кишини ташкил қилган бўлса 1990 йилда 20 миллионга етган. Ҳозир эса салкам 35 миллионни ташкил қилаяпди. Яқин ўн-ўн беш йил ичида 40-50 миллионга етади.Бу ерда кўриниб турибдики Ўзбекистон аҳолиси чигирткадай кўпайиб, ернинг юзини қоплаб кетаяпди. Бунча аҳолини қандай қилиб боқиш мумкин? Вахоланки, Ўзбекистон аҳолиси Ўзбекистонга сигмай қолиб, Россияни босиб кетди. Ўзбекистонда хакикий демографик портлаш юз берди.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон аҳолиси йил сайин эмас, балки кун сайин кўпайиб кетаяпди. Бундан ташқари расмий маълумотлар Ўзбекистон аҳолисининг тенг ярмига яқини шахарларда яшайли қилиб кўрсатилиб келинаётган булсада, аслида эса аҳолининг 70 фоиз қисми қишлокларда яшайди, Қолган 30 фоизи шаҳарларда яшайди. Узбекистондаги шахарлар ҳам кенгайиб кетган кишлокларни ташкил қилади. Ваҳоланки ривожланган давлатларда бунинг тескариси бўлиб, аҳолининг деярли 80-90 фоизи шаҳарларда, қолган қисми эса қишлоқларда яшайди.

Энди ўзларингиз ўйлаб кўрингизлар, шундай ҳолатда И. Каримов бундай шитоб билан кўпайиб кетаётган аҳолини уй-жой билан ва иш ўринлари билан таъминлаш учун ишни нимадан бошлаши керак эди?

Бу саволга ҳам ўзим жавоб бераман. Ҳар қалай авлиё эмасманку, лекин менинг фикримча бу муаммоларни ижобий хал килиш учун қўйидагича иш тўтиш лозим эди. Аҳолининг кескин даражада кўпайиб кетишининг олдини олиш учун туғулишни онгли равишда камайтиришлик чораларини кўриш, йил сайин эмас, балки кун сайин кўпайиб кетаётган аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун ва уларга яшаш учун нормал шароитлар яратиб бериш учун шаҳарларни, айникса қишлоқларга яқин бўлган кичик шаҳарларни ривожлантириш яъни урбанизация жараёнини ривожлантириш йули билан бу муаммоларни ҳал килиш мумкин эди. Аҳолини иш билан таъминлаш учун эса асосий эътиборни саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга қаратиш лозим эди.

И.Каримов эса ўта бир калтабинлик билан иш тутиб, бу ишларни мутлақо тескари томонидан бошлаб юборди. Ха, И.Каримов давлат рахбари бўлиб амал курсисига ўтирган дастлабки кунлардан бошлаб ўз фаолиятини бекорчи хотинларга нафакалар тўлаш, аҳолига томорқа тарқатиш ва ўзи йуқ саноат корхоналари ва бошқалар учун мутахасислар таёрлайдиган кераксиз бир ахмакона коллежлар қуришдан бошлаб юборди.

Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари эса бу ишларни юртбошининг болалар аёллар ва барча ўзбек халқига кўрсатаётган чексиз марҳамати қилиб кўрсатиб, оламга жар солиб бошладилар. Бунинг оқибатида эса бекорчи хотинлари олдин СССР даврида орден ва медаллар олиш учун болалар сонини кўпайтириб келган бўлса,мустақилликдан кейин эса, И. Каримовнинг нафакаларини олиш учун яна потирдатиб туғуб бошладилар.. Мана сизга бизнес.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон аҳолиси Ўзбекистоннинг ўзига сиғмай қолди. Россияда кўча супиргич ҳам, молбоқар ҳам ва бошқа қора ишларни бажарадиганлар ҳам ўзбек, қозокка қул бўлиб юрган ҳам ўзбек бўлиб қолди. ўзбекнинг хотинлари эса бутун Россия, Қозогистон, Кавказ, Туркия, араб давлатлари ва бошқа давлатларнинг ланкахоналарини (фохишахоналар) эгаллаб олишди. Ўзбек миллати учун бундан ортик яна қанча иснод бўлиши мумкин. Мана сизга ўзбекнинг “болажонлиги” билан юртбошининг уларга кўрсатган ғамхурликларининг натижаси.

Кўпчиликка маълумки, Россиянинг ер майдонлари чексиз. Бундан ташқари биринчи ва иккинчи жахон урушларидаги қирғинбарот урушлардан кейин миллионлаб одамлар қурбон бўлиб, Росссиянинг қишлоқ ва шаҳарлари ҳувиллаб қолган эди. Шу сабабли собик СССР давлати даврида зўр бериб, аҳоли сонини, асосан европа миллатига мансуб бўлган халқларнинг сонини кўпайтиришга харакат қилган. Ўзбекистонда эса аҳоли сонини кўпайтириш учун хеч қандай зарурат йуқ эди. Битта мақтанчоқ, калтабин тожик ёки еврей (юртбоши) ўзига шон-шухрат ортириш учун собик СССР давлатининг қарорларидан кўр-кўрона андоза кўчириб, болалик хотинларга тўланадиган пособиялани кўпайтириш тўгрисида қарорлар чикариб ташлаб, ўзини реклама қилиб бошлади.Хотинларга пособия тўлаш учун имконияти етмай қолганидан кейин эса туғулишни чегаралаш йулига утиб олди. Афсуски энди кеч булган эди.

Ўзбекистоннинг умумий ер майдони 447.4 млн. гектарни ташкил қилади. Шунинг атиги 4 млн. гектар қисми аҳолини боқадиган экин ер майдонларини ташкил қилади. СССР даврида Ўзбекистондаги барча аҳоли пунктлари ва шахсий томорқа участкалари жойлашган ер майдонлари 200 минг гектарни ташкил килар эди. Суғориладиган ер майдонларининг эса атиги 2 фоизи қисмида аҳолии пунктлари жойлашган бўлиб, қолган қисмида дехкончилик килинар эди. Шу ер майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ўзбекистон аҳолиси эхтиёжини тўлик таъминлаб, Бундан ташқари Россия ва бошқа республикаларга ҳам махсулотлар етказиб берилар эди.

Лекин шунга қарамасдан ўтган асрнинг 90-йилларида қайси бир Усмонов деган калтабин академик булмиш, ўзбек деган сўздан жирканадиган,ашаддий туркпараст соткин М. Солих. Орол денгизини қуритган «отахон» И. Жўрабеков, бош чаногида тўртта формуладан бошқа хеч нарса бўлмаган Ш. Исматуллаев деган бир жонивор ва бошқа шунга ўхшаган бир тўда очофат нодонлар шахсий томорқа участкалари кенгайтирилса аҳоли уй-жой билан таъминланади, озик-овкат махсулотлари кўпаяди ва аҳоли иш билан таъминланади, мамлакат иктисодиёти гуркираб ривожаланади деган телбанома гояларни илгари суриб чикдилар. Мана сизга тентакхонадан чиққан интелегенция. Мана сизга тентакхонадан чиккан ғоялар.

И. Каримов эса бу ғоялар қанчалик калтабинлик эканлигини уйлаб ҳам ўтирмасдан туриб, бу ишларни амалга ошириш билан авом халқни ўзига оғдириб олишни ўз олдига мақсад қилиб қуйиб, олди-орқасига қарамасдан аҳолига томорқа участкалари тарқатиб бошлади.

Киска вақтлар ичида план-лойихаларсиз равишда ура-урчилик билан минглаб гектар ер майдонлари: экин эқиладиган ерлар, боғ-роглар аҳолига уй жой қуриш учун томорқа участкалари сифатида ажратиб бериб бошланди.Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳамда ижод ходимлари ва бошқалар одатдагидек ўз хужайинларининг кўнглини овлаш учун ялтоқланиб, бундай бузғунчиликларни оламшумул ишлар қилиб кўрсатишиб, дунёга жар солиб юртбошининг номига ҳамду-санолар ўқиб бошладилар. Ўзбекистоннинг мана мен деган “забардаст олимлари” эса бундай вайроналикларнинг олдини-олиш ўрнига улар ҳам юртбошининг номига ҳамду-санолар уқишиб, бу ишларга хайбаракаллачилик қилиб келишдилар. Яна қайси бир калтабинлар томорқадан ортириладиган фойдалар мавзусида дисертациялар ёзишди.Бундай луттивозларнинг хеч нарсага акли етмайди. Лекин мадхиябозликка келганда эса улар давлат рахбари у ёкда турсин, хаттоки. шайтонни ҳам мақтайвериб, йулдан озириб юборишади. И.Каримов эса бундай луттивозларнинг мақтовларидан рухланиб кетиб, янада кўпрок ерларни аҳолига томорқа учун ажратиб бериб, бехисоб экин ерларини ва боғларни вайронага айлантириб ташлади. Давлат миккиёсида амалга оширилган бундай бузгунчиликлар қандай тарзда амалга ошилганлиги эсласанг эсинг оғиб, уни шарҳлашга сўз ҳам топаолмай қоласан.Бундай бузгунчилик ишларини соғлом ақл нуктаи назаридан бахолаб бўлмайди. Нимага деганда бу пайтларда Ўзбекистон катта бир тентакхонага айланиб қолган эди.Ҳозир шархланаётган вокеалар ҳам Орол фожиасидан қолишмайдиган шармандали бир калтабинликдан бошқа хеч нарса
эмас.

Аҳоли пунктларини қуришдан олдин шу ер майдонлари геологик томондан ўрганилиб,кейин шу аҳолии пунктларининг бош плани «генплан» таёрланади. «Генплан»да аҳолии пункти учун зарур бўлган барча инфратузилмалар ва бошқа қўлайликлар белгилаб қуйилади. «Буюк юртбоши» эса хеч қандай план-лойихаларсиз бехисоб ерларни томорқа учун тарқатиб юборди. Бунинг оқибатидан аҳоли пунктларининг инфратузилмалари ҳам издан чиқиб кетди. Бундан ташқари шу тентакхона даврида қурилган уйларнинг ҳам томорқа участкаларининг ҳам план-лойиха ҳужжатлари, (кадастр ҳужжатлари) килинмаган. Бу бутун Ўзбекистон бўйича ҳамма жойларда тушунмовчилик, саргардончилик ва муаммоларни юзага келтириб чикараяпди. Шу билан биргаликда хар хил кинғир одамлар учун коррупцияга ҳам катта йул очиб берилди. Ҳозирги пайтда кадастр ҳужжатларини бажаришликни хусусий корхоналарга топшириш масаласи кўтарилиб чикилаётган экан.

Манна сизга яна бир тентакхона. Нимага деган ҳозирги пайтда энг коррупциялашган ташкилотлардан бири кадастр ташкилоти.Бунга ишонмасангизлар интернет тармокларини очиб ўкисаларингиз қайси бир кадастр идораси ходими ер сотганлиги, кадастр ҳужжатларини таёрлаб бераман деб пора олганлиги ёки бунда ишларни қиламан деб одамларни алдаб, фирибгарлик килганлигини ўқийсиз. Агар бордию кадастр ҳужжатларини таёрлаб бериш хусусий ташкилотларга ишониб топшириладиган бўлса борми ҳаммаси тамом булади. Коррупция билан фирибгарлик авжига чикиб кетади.

Ўзбекистонда аввалига томорқа ва шахсий уй-жой қуриш учун суғориладиган елардан 25 сотихгача суғорилмайдиган ерлардан 50 сотихгача ерлар аҳолига бўлиб берилди. Кейин эса дехқон хужалиги тузиш суғоридадиган ерларда 50 сотихгача, суғорилмайдиган ерлардан 1 гектаргача ерлар аҳолига тарқатилиб.бу ерлардан ҳам уй-жойлар қуришга рухсат берилди. Бу ерлардан ҳам уйлар қурилиб, қишлоқ бўлиб кетди. Орадан хеч қанча вақт ўтмасдан И.Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати ўз хатоларини (катта тарихий хатоларини) тушуниб етдими ёки қандай қилиб “иштонларини булғаб” қўйганликларини сезиб колишдими бунисини билмадим. Нима бўлса ҳам аҳолига томорқа учун ер майдонлари ажратмай қўйдилар. Лекин махаллий амалдорлар бундай бузгунчилик ишларини давом этдиришдилар. Ҳокимлар, колхоз раислари, землямерлар, кадастр идораси ходимлари, фермерлар, ҳаттоки дала қоровуллари ҳам бир неча йиллар давомида аҳолига томорқа сотиб, каттагина бойликка эга бўлиб олишдилар, Ҳукумат эса бу ишларга фақат томошабин бўлиб келди. Ҳозир оддий одамлар олдинги ура-урчилик пайтида қулга киритиб қолган бир нечта томорқа участкаларини сотиб, даромад қилишаяпди. Улар ҳам яхшигина бойликка эга бўлиб қолишаяпди. Ана сизга бизнес.

«Буюк юртбоши» ўзининг бундай бемаврид ишлари билан катта бир талофат ва вайронгарчиликлар билан бир қаторда катта бир коррупцияга ҳам йул очиб бериб кетди. Интернет тармокларини ўкисангиз деярли хар куни ер сотган порахур амалдорлар ёки фирибгарлар хакидаги хабарларни укийсиз. Кўча-қўйларда эса томорқа сотилади деган эълонлар тиқилиб кетган. Ҳа И. Каримов даврида томорқа, лойга ботган кўчалар, пахса деворлар одамлар онгига ўтириб қолган эди. Уларнинг кўпчилиги шаҳар ва ундаги қулайликлар ҳақида тасавурга ҳам эга эмас эдилар.

Ҳозирги пайтга қадар қанча ер майдонлари томорқа учун ажратиб берилганлиги ёки ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги хакида аник бир маълумотнинг ўзи йуқ.Лекин шуни ишонч билан айтаолманки, у ҳам бўлса Ўзбекистондаги аҳолини боқадиган 4 млн. гектар суғориладиган ерларнинг ярми бўлмаса ҳам учдан бир қисмидан кўпрок қисми қишлоқ бўлиб кетди. Бундан ташқари илгари чорва моллари боқиладиган ерлар ҳам хароба қишлоқларга айланиб кетди. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда хароба қишлоқ булмаган ернинг ўзи колмаган. Вахоланки, Шанхай,Мумбай,Дехли,Пекин Токио,Жакарта ва бошқа йирик шаҳарларининг ҳар бирида 20-30 млн. аҳоли яшайди. И. Каримов эса 20 млн. аҳолини жойлаштириш учун бир миллион гектардан ортик ер майдонларини вайрон қилиб ташлади.

Энди шу юқорида номлари кўрсатиб ўтилган шаҳарлар ва дунёдаги бошқа шаҳарлардаги аҳоли учун яратилган шароитлар билан биздаги хисобсиз тарқоқ қишлоқлардаги шароитларни бир-бирига таққослайдиган булсангиз улар ўртасидаги фарқни жаннат билан дуззахдаги шароитларга қиёслаш мумкин. Бу ўринда ўзбекнинг «буюк дохийси» билан ўзбек интелегенциясининг акл-заковатига «Койил» булмасдан иложинг йук.

Буни қарангки, Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб, аҳолига томорқа тарқатишдек бир бемаврид ишлар билан бир қаторда, «буюк юртбоши» қишлоқларни тулиқ газлаштириш ишларини ҳам бошлаб юборган эди. 2001 йилга кадар Ўзбекистондаги қишлоқларнинг 80 фоиз қисми газлаштирилган эди. Кейин эса И Каримовнинг узи қишлоқларга таббий газ етказиб беришни тўхтатиб қўйди. Қишлоқлардаги таббий газ қувирларини эса керакли «азаматлар» кесиб олиб, сотиб юбориб чунтакларини тўлдириб олишди. (Ушбу масалалар буйича янада кўпроқ маълумотлар олмоқчи бўлсаларингиз “Ҳаракат” журналининг 2001 йил 6-сонидаги мақолаларни ўқишларингизни сўрайман.)

Юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари қишлоқларни ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ турмуш тарзини кўтариш деган баландпарвоз шиорлар илгари сурилиб,қанчадан-қанча давлат дастурлари ишлаб чиқилди ва бунинг учун ҳисобсиз харажатлар ҳам қилинди. Лекин минг афсуски бу соҳаларда хеч қандай ишлар қилинмади. Бундай ишлар учун ажратилган маблағларни Р. Азимовнинг одамлари талон-тарож қилиб юборди.

Қаерга қарасанг бир-бирига туташиб кетган тарқоқ ва хароба қишлоқлар, пахса деворлар, йул четида кўриб ташланган молхона, огилхона,хожатхона йул четига тўкиб ташланган чиқиндилар ва бошқаларни кўравериб, ўзбек бўлиб дунёга келганингдан пушаймон бўлиб кетасан. қишлоқларда эса яшаш учун хеч қандай шароит йук. Олдинги пайтларда катъий лойиха асосида қурилган обод посёлкалар ҳам хароба пахса деворларнинг оркасида қолиб кетиб, куринмай колди. қишлоқ кўчалари эса лой билан балчиққа қорилиб ётибди.Давлатни бошқариб келган олий тоифадаги амалдор билан ўзбекнинг аллома олимларининг бош чаногида ҳам айнан шундай лой ва балчиқдан бошқа ҳеч нарса бўлмаганидан кейин яна нима ҳам бўлиши мумкин. (Ушбу масаллар бўйича ҳам янада кенгроқ маълумотларга эга булишни хохласаларингиз “Харакат” журналининг 2001 йил 6-сонидаги мақолани ўқингизлар.)

Бунча чегарасиз тарқоқ қишлоқларни ободонлаштириб, ҳеч бўлмаганда Ўтган асрнинг 90--йиллари даражасига етказиш учун ҳозирги Ўзбекистон эмас, балки дунёдаги энг кудратли давлатларнинг ҳам қудрати етмаса керак. қишлоқ жойлардаги аҳолининг турмуш маданияти эса умуман издан чикиб кетди. Ҳа нима бўлганида ҳам инсон зотида ақл бўлмаса кийин экан. Ҳозирги пайтларда тентахона даврларида юзага келган аҳоли пунктларини «обод қишлоқ» ва «обод маҳалла» қилиш учун катта маблаглар ажратилаяпди.Бунча тарқоқ қишлоқларнинг барчасини ҳам «обод» қилиб булмайди «обод» килиш учун ажратилган маблағларнинг ҳам кўпчилик қисмини тентакхонанинг одамлари талон-тарож килишаяпди.

Кичик шаҳарлар ва туман марказларидаги аҳвол эса бундан ҳам ачинарли аҳволга тушиб қолган. Бундай аҳоли зич яшайдиган жойларда канализация тизимларининг йуклиги сабабли бундай жойларнинг санитария ҳолати аянчли ахволга тушиб қолган. Қурилиш ишлари ҳам ўлда-жўлда бажарилган. Ким нимани хоҳласа шуни қуриб ташлаган.Ҳокимиятда ўтирган очофатлар эса хар бир қарич ерни сотиб, нихоятда «семириб кетишди». Кейин эса тентакхонанинг одамлари ўзлари қуришга рухсат берган бундай қурилишларни ура-ур қилиб бузиб бошлади. Гапнинг очиги бузилган иморатларнинг жуда кўпчилик қисми хеч нарсага арзимайдиган, шармандали куринишлардаги қурилишлар эди. Бундай шармандали қурилишларни бузиб тўгри килишди ҳам. Лекин тентакхонанинг одамлари бир-икки йил олдин ўзлари қуришга рухсат берган архитектура талабларига жавоб берадиган биноларни ҳам бузиб ташлашди. Шундай бузгунчиларнинг бирини Чироқчида тириклайин ёкиб юборди ҳам..

Буни карангки, бир томонда бутун Ўзбекистон худуди бўйича минглаб тарқоқ қишлоқларни газлаштириш учун қуриб ташланган газ қувурлари бум-бўш хувиллаб ётибди. Иккинчи томонда эса туман марказлари ва бошқа кичик шаҳарларда канализация тизимининг йуқлиги сабабли бундай аҳоли пунктларининг санитария холати издан чиқиб кетган. Бундай хунук манзараларнинг юзага келишига сабабчи булган “дахолар”нинг акл-заковатларига “қойил” колмасдан иложинг йуқ. Прогресни тушунмаган нодонлар.Бутун эътиборни сон-саноксиз тарқоқ қишлоқларни газлаштираман деб беҳудага кучаниб ётгандан кўра, шаҳарларни ривожлантиришга эътибор бериб, шаҳарлар қуриш ва қишлоқларни газлаштириш учун кетган газ кувурларининг арзимаган бир қисмини шаҳарлардаги канализация тармоклари учун ишлатилганида бормиди, шу вақтларга кадар қанчадан-қанча обод шаҳарлар ва ҳар томонлама яшаш учун қулайликларга эга булган уйлар қурилиб кетган бўлар эди.

Тентакхона давридаги мана мен деган ўзбекнинг «олимлари»ҳам, кўзга куринган одамлари, ҳам узларини оппозиция деб билган дунёбехабар фанатлар ҳам айнан шу тентакхона гояларини ёклаб чикишган эди.

Бизнинг ўзбеклар ўзларини қуйдек ювош халқмиз деб айтишади ва бу билан фахрланадилар ҳам. Руслар эса бизнинг халқимизни «баран» деб аташади. Бу гапларнинг иккаласи ҳам тўгри. Нимага деганда «баран-қуй» деган махлуқ шундай бир аклсиз махлуқ бўладики, уларни эчкилар бошқариб юради. Қуйлар тўдасини бошқариб кетаётган сарка ёки эчкилар ўзини жарга ташлаб юборса, унга эргашиб кетаётган барча қўйлар ҳам ўзларини жарга ташлаб юборишади. Бизнинг халқимиз ҳам ўзларининг аждодларига ўхшаб, битта қалтабин “сарка” билан бир нечта бузгунчи “эчкиларнинг” оркасидан эргашиб, ўзларини жарга ташлаб, ҳамма жойни вайрон қилиб ташлади.

Ҳозирги Ўзбекистондаги ахвол ҳакида ким билан сухбатлашманг, улар бизда тинчлик хотиржамлик деб, «буюк юртбоши»нинг номига ҳамда-санолар ўкишади. Тўгри хакикатдан ҳам халқимиз тинч-тотув, хотиржам яшаяпди. Мамлакатимизнинг исталган жойида кеча- кундузи билан хотиржам ва бехатар юрасан. Тўгриси инсоннинг хизматини ҳам тан олиш керак. Бундай мухитни юзага келтириш учун И. Каримов жуда катта хизмат килди. Лекин бир нарсани эсдан чикармаслик керак. Дунё тарихида жуда кўплаб уруш ва талофатлар бўлиб ўтган. Шундай уруш ва талофатлар натижасида юзага келган вайронгарчиликлар қисқа вақтлар ичида тикланиб, хаёт яна ўз изига тушиб кетаверган. 2-жахон уруши даврида СССР давлатининг европа қисмида жойлашган шаҳар ва қишлоқлар тулиқ вайрон булган эди. Бу вайроналиклар 5-10 йил ичида тикланиб кетган Ўзбекистондаги сунги 20-25 йиллар ичида юзага келган вайроналикларни эса энди умуман кайта тиклаб булмайди.

Тентакхона даврида тўпланиб қолган муаммолар энди юзага чикаяпди. Қаерга караманг асфальт йуллар тўзиб кетган, кўчалар лой ва балчикка ботиб ётибди. «Рус боскинчилари» қурган водопровод кувирлари чириб тугаб кетган, аҳолии пунктларининг санитария ҳолати издан чикиб кетган. Шу вақтларга қадар «зур яшаяпмиз» деб «буюк юртбоши» номига ҳамду-санолар айтиб келган манқуртлар ҳозир тилга кириб қолган. Ё тавба «баранлар» ҳам гапиришни билар экан. Энди бу манқуртлар кўчаларни асфальт қилиб бериш, ичимлик сув билан таъминлаш ва бошқа-бошқа муаммоларни кўтариб чиқишаяпди. Ҳаттоки, кўпайлашиб катта магистрал йулларни ҳам тусиб қўйишаяпди. Бу кунларингдан ҳам баттар бўлинглар сен манқуртлар. Олдинроқ хақ-хуқуқларингни талаб қилиб чиққанларингда бундай муаммолар тўпланиб қолмас эди. Илгари «Буюк юртбоши»нинг топшириғини бажариб аҳолига томорқа бўлиб берганларнинг ҳам, томорқа сотиб, бойлик тўплаганларнинг ҳам боши қотиб қолган. Нимага деганда Бу овсарлар сунги 30 йил ичида юзага келган муаммоларни хал килишлари керак.Бунинг эса иложи йук. Улар ҳам баттар булишсин. Олдинрок сал ақл-фаросат билан иш қилганларингда Ўзбекистон ҳозирги ахволга тушиб қолмас эди.

Ҳозирги пайтда кўпчилик кишилар «буюк юртбоши» ҳадя килган 20-25 сотих томорқаси бўлган кенг ҳовлиларда яшагандан кура, хар томонлама қулайликларга эга бўлган кўп қаватли уйларда яшашни афзал билишиб, шаҳарларга кучиб кетишаяпди. Уз вақтида томорқа сотиб, катта бойликларни тўплаган амалдорлар эса шу бойликлар хисобидан шаҳарлар ва чет эллардан уй-жойлар сотиб олиб қўйишибди.

Сунги 20-25 йиллар ичида илгари кучманчилик қилиб юрган араблар ва бошқа давлатлар шундай бир гузал шаҳарларни қуриб ташладики, бу шаҳарлар шаҳар эмас, нақд бир муъжизанинг ўзи. Ҳозирги пайтда бу мужизаларни қўриш учун миллионлаб туристлар оқиб келишаяпди. Бу билан давлат хазинасига ҳам миллиардлаб чет эл валюталари окиб келаяпди. 2018 йилда Парижга 19 млн. туристлар ташриф буюришган экан. Дубайга 16 млн. турист келган ва бундан 30,8 млрд доллар даромад қурилган. Бу Ўзбекистоннинг уч йиллик бюджетига тенг. Шу йили Сингапурга 14,6 млн. туристлар келган. Давлат бундан 17 млрд доллар даромад кўрган. Биздаги «тентакхона» даврида қурилган хароба қишлоқларни ва Тошкентдаги хароба маҳаллаларни эса хеч ким келиб кўрмайди. Кўргани ҳам бундай хунук манзараларни кўриб, ўзбекнинг устидан кулавериб эси огиб колади.

Дубай, Сингапур ва бошқа шаҳарларни қўйиб туринг, якин кушниларимиз Козогистон ва Туркманистон давлатларининг пойтахтлари олдида бизнинг пойтахтимиз Тошкент шахри оддий бир кенгайиб кетган катта бир хароба қишлоқнинг ўзи бўлиб колди.Нимага деганда сунги 25 йил ичида Тошкентда қурилиш ишлари тухтаб қолган эди. Ха «буюк юртбоши» ҳаммани қишлоқларда яшашга мажбур қилиб, шаҳар қурилишларини тухтатиб қўйган эди. Хаттоки, шаҳарга прописка қўйиш ҳам такиклаб қўйилган эди. Энди узларингиз ўйлаб кўрингизлар ўтган чорак аср давомида бугун дунё халқлари нимани курдию, бизнинг халқимиз нимани курди?

«Буюк юртбоши»нинг ўлимидан кейин Ўзбекистонда катта ўзгаришлар бошланиб кетди. Шаҳарларда қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошланиб кетди. И. Каримов даврида харобага айланган қишлоқ ва шаҳарларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари бошланиб кетди. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича қишлоқларда ва шаҳарлардаги маҳаллаларда ободонштириш ишлари бошланиб кетди. Бундай бунёдкорлик ишларини кўриб кунгимиз тогдек кўтарилган эди. Лекин минг афсуски ҳали тентакхона давридан ўтиб булмаган эканмиз.Илгари И.Каримов даврида урра-урчилик билан аҳолига томорқа участкалари таркатилиб, бехисоб экин ерлари вайрон қилиб ташланган эди. Буни уша калтабинларнинг ўзлари «эйфория» деб номлашди. Эйфорияларининг бошларингдан колсин сен калтабинларнинг. Бу эйфория эмас кечириб булмайдиган жиноят.

Шу ерда узундан-узок бахсларни тухтатишим мумкин эди, Лекин минг афсуски, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда мамлакатни хароб қиладиган яна бир «эйфория» бошланиб кетди. Бу эйфорияга асосан шаҳарларни янада кенгайтириш, бунининг устига-устак шаҳарлардаги олий укув юртлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқаларни шаҳардан ташқарига кўчириш ишлари бошланиб кетди.. Бу «эйфория» амалга ошадиган бўлса «буюк юртбоши» даврида харобага айланган шаҳарлар яна хароб бўлади.Нимага деганда эски уйлар бузилиб, ўрнидан янгиси қуриб борилмаса, ват ўтиши билан шахарлар харобага айланиб қолади. Бундан ташқари Ўзбекистондаги кўплаб экин ерлари вайрон килиниб,Ўзбекистон ўзини озиқ-овқат билан таъминлай олмай қолиши мумкин.

Ҳозирги Тошкент шахрининг майдони 334,8 квадрат км.ни ташкил қилади. Якин келажакда шаҳар кенгайтирилиб, унинг майдони 450 кв. км.га етказилар экан. Тошкент билан аҳолии сони тенг булган Париж шахрининг майдони 105,4 кв. км.ни ташкил қилади . 6 млн. киши яшайдиган Вашингтон шахрининг ер майдони 170 кв. км.ни ташкил қилади. Салкам 3,5 млн. аҳолии яшайдиган Дубай шахрининг майдони эса атиги 35 квадрат км. ташкил килар экан. Дунёдаги энг кўп аҳолии яшайдиган йирик шаҳарлар: Мумбай, Кохира ва Сеул шаҳарлари жойлашган ер майдонлари 600 кв.км.ни ташкил қилади. Бу шаҳарлар билан киёслаб каралганда Тошкент шахри шаҳар эмас, балки кенгайиб кетган катта бир хароба қишлоқ бўлиб қолади. Нимага деганда шаҳарнинг қаерига караманг бир-бирига туташиб кетган бир қаватли маҳаллаларга кўзингиз тушади. Тошкентнинг эски шаҳар қисми ва бошқа жойлари эса аллақачон харобага айланиб булган. Бу ерларда яшашликнинг умуман имконияти колмаган. Бу жойлар аллақачон бузилиб, ўрнидан янги иморатлар қурилиши керак эди.Ўзбекистон ҳукумати эса бундай жойларда қурилиш ишларини олиб бориш ўрнига бундай харобаларни кўпчиликдан яшириш максадида бу жойларнинг атрофини девор билан тўсиб, бундай шармандали манзараларни кўздан яшириб келаяпди. Кўп қаватли уйлар ҳам дид-фаросатсиз равишда ҳамма жойда бир хил кўринишда қуриб ташланган.

Қайси бир бузгунчи-калтабинлар Тошкентаги энг йирик ОТМлар: Миллий университет билан Техника университетини шаҳардан ташқарига кўчириш ташаббусини кўтариб чикишди. Бу уқув юртлари шундайига ҳам шаҳарнинг чекка бир қисмида жойлашган,Тиббиёт академияси эса улардан ҳам чеккада жойлашган.Бу ОТМ да ҳамма шароитлар мавжуд. Бундай бузгунчи ташаббусларни кўтариб чиққан калтабинларнинг фикрига кўра чет элларда йирик олий ўкув юртлари шаҳардан ташқарида жойлашган эмиш. Бизда ҳам шундай бўлиши керак экан. Чет элларда одамлар йиртиқ-ямоқ жинси ёки шўртик кийиб юришади. Уларда гомосексуализм кўпайиб кетган..Сен калтабинлар ҳам агар чет эллардаги халқларга ухшаб яшашни хоҳласаларинг яхшиси сенлар ҳам уларга ўхшаб йиртик-ямок жинси билан шўртик кийиб юринглар.Буниси ҳам камлик қилса, уларга ўхшаб гомосексуализм билан шугулланинглар, Лекин мамлкатни иқтисодий жихатдан халокатга олиб борадиган бузғунчи ташаббусларни кутариб чикманглар. Кўриб турибсизларки бундай бузғунчиларнинг акл-фаросатлари ўғирликдан бошқа хеч нарсага ярамайди. Уларнинг бундай бузғунчи ташаббусларни кутариб чикишдан асосий максади ҳам ўғирлик булса керак. Нимага деганда ОТМ лар шаҳардан ташқарига кўчирилса, бу очофатлар ОТМ лардан бўшаган бинолар ва бошқа бойликларни осонгина қўлга киритиб олишади. Керак булса сарик чака ҳам туламасдан ҳозирги пайтда одат тусига кирган «нол кийматида» қўлга киритиб олишади. Янги қуриладиган қурилишлар эса жуда катта бир коррупция ва ўғирликлар учун имконият эшикларини очиб беради.

Юқорида айтиб ўтилган гаплар ҳам ҳали «холва» экан. Ҳозирги пайтда бутун олий укув юртларини шаҳардан ташқарига ёкки шахарларнинг чеккасига кўчириш масаласи қўйилаяпди. Бундан ташқари ишлаб чиқариш объектлари ҳам Тошкентан ва бошқа шаҳарлардан ташқарига кўчирилар экан. Бу ишлар бошланиб ҳам кетди. Қаерга қараманг экин ерлари вайрон қилиниб, шаҳарлардан кўчирилган ишлаб чиқариш объектлари учун қурилиш ишлари кетаяпди. СССР давридан қолган саноат объектларидан бўшаган бинолар эса ҳувиллаб ётибди. Ўзларингиз ўйлаб кўрингизлар ОТМлар билан ишлаб чиқариш объектлари кимларнинг оркасига тегинаётган экан? Бунинг учун нима зарурат тугулди? .Бунисига энди тавба деб ёқангни ушлашдан бошқа хеч қандай чоранг йуқ.Мана сизга эйфория, мана сизга тентакхона.

Ҳозирги пайтда ҳар қалай шаҳарларда транспорт инфраструктураси шаклланган. Одамлар ишга ва ўқишга метро, автобус ва бошқа транспортларда бир амаллаб етиб боришади.Энди ўзларингиз кўз олдиларингизга келтириб кўрингизлар ОТМ лар билан ишлаб чиқариш объектлари шаҳардан ташқарига чикариб юбориладиган булса қанча муаммолар юзага келади. Энг авваламбор илгари одамлар ўқишга ёки ишга бориш учун шаҳарга катнаган булса, бундан кейин минглаб одамлар қишлоқларга катнайдиган булади. Улар қандай қилиб манзилларига етиб олади? Ш. Мирзиёев улар учун алохида метро кўриб берармимикан?

Энди шунча ОТМлар билан ишлаб чиқариш корхоналарини шаҳардан ташқарига шаҳарларнинг чеккаларига кўчириш учун кетадиган харажатларни ҳам кўз олдиларингизга келтириб кўрингизлар. Бунча харажатлар қандай манба ва бойликлар хисобидан амалга оширилади? Турган гапки.бу қурилишлар ҳам четдан олинган қарзлар хисобидан амалга ошириларади.Ўзбекистонда эса бунча қурилишни амалга ошириладиган пул йук. Ёки Ш. Мирзиёев даврида Ўзбекистон шунчалик пулга ботиб кетдимикан? Айтсанг тилинг огрийди. Айтмасанг дилинг огрийди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 34 млн. долларга етибди. И. Каримов даврида унинг тўртдан бири ҳам йук эди.Тушунган одамлар шу қарзларнинг оқибатидан қўрқаяпди. Нимага деганда бу маблаглар оқибати уйланмасдан туриб кўр-кўрона тарзда кўкка соврилаяпди. Ўзбекистон четдан олинган шу қарзлар хисобидан «Сардоба» сув омборини қурди.Унинг нима бўлганини ҳамма билади. Бундан ташқари Ш.Мирзиёев Шовозсойдан ўзига ўта ҳашаматли қилиб дача-қаср ва сув омборини ҳам кўриб олган. Шу қарзлар хисобидан 16 триллион сум аҳолига кредит учун ажратилган. Шу кредитларнинг ярмидан кўпи мақсадсиз ишлатилиб юборилганлигини ҳукуматнинг узи ҳам тан олди. Банк ходимлари эса кредитларнинг 70 фоизидан ҳам кўпрок қисми талон-тарож қилиб юборилганлигини айтиишмокда. Бу пулларни энди кайтариб олишнинг имконияти йук. Чунки И. Каримов даврида бизнинг одамлар тадбиркорликка эмас, фирибгарлик ва ўғирликка урганиб қолган.

(Давоми бор)