12 July 2021
23:32 - “Ҳаракат” хатқутисига келган хат: Йўлдош Тоғаев - Т E Н Т А К Х О Н А (2-қисм)

Ш.Мирзиёев Президентлик лавозимини эгаллаган пайтдан бошлаб Тошкент вилоятининг маъмурий марказини Тошкентдан Тўйтепага кўчириб юборди. Бунга ҳамма қарши эди. Лекин хеч ким хеч нарса демади. Нимага де6ганда ўзбек дегани бу қўй дегани. Қўй деган махлук эса гапиришни ҳам билмайди, фикрини ҳам айтаолмайди. Бу шаҳар ҳам четдан олинган қарзлар хисобидан қурилаяпди. Авалига Тошкент билан Тўйтепа оралигида 4-5 қаватли уйлар қурилади. Бу оралиққа трамвай ва троллейбус қатнови йулга қўйилади деб айтилган эди. Кейин эса бош вазир А. Арипов Тошкент билан Тўйтепа оралигида метро қурилади деган хабарни тарқатди. Бунга нима зарурат бор экан? Бу қурилишлар ниманинг хисобидан қурилади? Четдан олинган қарзлар хисобидан қуриладими? Бунисини билмадимку, лекин бу ишлар амалга ошадиган бўлса шу ораликда яшайдиган аҳолининг шўри қурийди. Нимага деганда улар кўчанинг бир томонидан иккинчи томонига хашагини ҳам, ғузапоясини ҳам олиб ўтолмайди. Керак бўлса молини ҳам хайдаб ўтаолмайди. Булар ҳам кам экан. Ҳозирги пайтда Тошкент вилоятини иккига бўлиш масаласи кўриб чиқилаяпди. Бу вилоят учун яна бир вилоят маркази қурилади. Бу шаҳар қаердан қурилади? Ниманинг хисобидан қурилади? Бу шаҳаргача ҳам метро қурилармикан? Бунисини билмадим, Лекин бир нарсани аник айтаман. Ўзбекистонда ҳама нарса булиши мумкин. Бунинг сабаби оддий. У ҳам бўлса Ўзбекистон катта бир тентакхонага айланиб қолган.. Бу гапларим учун отсаларинг отиб юборинглар. Мен бор гапни айтаяпман.

Тошкент вилоятини бошқа жойга кўчиришдан максад нима экан? Бунга ҳам узим жавоб бераман. Буларнинг биринчиси: Тошкентдаги Тошкент вилоятига тегишли маъмурий идораларнинг бушаб қолган биноларининг кўпчилигини тегишли азаматлар осонгина эгаллаб олган булса керак. Янги шаҳардан қарз хисобига қурилаётган қурилишлар эса «каттаконлар» учун катта бир бизнес манбаи бўлиб қолади. Қурилиш сохаси эса коррупциянинг уяси бўлиб қолган. Бунга қўйидагиларни мисол келтириб ўтиш етарли бўлса керак. Жиззах вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Акром Рахмонқуловнинг уйидан 12 млрд. сум пул топилибди. Унинг 172 та магазини, 14 та квартираси, 43 та машинаси борлиги аникланган. Ҳоким ўринбосарида шунча бойлик бўлса ундан катталарида қанча бойлик бор экан? 400 млн. долларга қурилган «Сардоба» сув омбори икки йилга етмасдан ўпирилиб кетди. Қумкурғон туманида 6,5 миллиард сўмга қурилган кўприк ҳам икки йилга етмасдан қулаб тушган.Жиззах шахрида қурилган 6 қаватли бино эса қўриб, фойдаланишга топширилмасдан туриб қулаб тушган. Ҳали кўплаб бинолар қулаб тушади. Нимага деганда қурилишлар ўта сифатсиз ва қўл ўтари қилиб қурилаяпди. СССР даврида «ўрис боскинчилари» томонидан юздан ортик катта-кичик сув омборлари қурилган, Уларнинг биронтаси ҳам ўпирилиб кетмаган. Бизнинг «ватанпарварлар» қурган сув омбори эса икки йилга етмасдан ҳам ўпирилиб кетаяпди. И. Каримовнинг бир қаватли намунали уйларини қанчалик «намунали» қилиб қурилганлигини куравериб, одамларнинг кўзи ҳам чарчаб кетди. Хуш шундай холатда бир қаватли уйларни қураолмаган нотовон ўғрилар кўп қаватли уйларни қандай қилиб қуриши мумкин? Йуллар эса икки-уч йил ичида тузиб кетаяпди.Нимага деганда йуллар Президент келиши олдидан қурилади. Президент яна келганига кадар тўзиб кетади. Кейин яна қурилади. Бу қурилишлар ортидан эса катта-катта ўғирликлар булади. Катта ўзбек трактининг Сурхондарё худудидан то Кашкадарёнинг Ғузор тумани оралигидаги 70-80 км.қисми салкам 20 йилдан бери қурилади. Лекин шу йул ҳозиргача куриб битказилмаган. Бунинг сабаби йул қурилиши учун ажратилган пулларни тегишли азаматлар ютуб юбориб, кочиб кетишган. Бундай қурилишларни килгандан кўра умуман қилмаган маъқул.

Тошкент шахрининг эски шаҳар қисми ўтган асрнинг 60-70 йилларидаёк яшаш учун яроқсиз бўлиб қолган эди. Бу жойларда яшайдиган аҳолии эса чириб кетган бу маҳаллалар қачон бузилади. Қачон биз ҳам тоза-озода квартираларда яшаймиз деб кутавериб, чарчаб ҳам кетган булса керак. Уларнинг кўпчилиги кутавериб, ёшини яшаб ўлиб ҳам кетишди. Буни қаранки, Ўзбекистон ҳукумати бу хароба маҳаллаларрга тегинмасдан, айнан шу жойларга яқин бўлган жойдан шаҳар ташқарисидан йўлдош шаҳарча курмокчи булаяпди. Эски шаҳар эса туристлар келиб курадиган очик музей шахри булар эмиш. Бу ерда ҳам кур-курона тақлидчилик бўлаяпди. Нимага деганда чет элларда тарихий обидалар ва шаҳарларнинг тарихий жойларини сақлаб колади.Бундай жойлар Тошкентнинг обод жойларидан минг марта афзал. Тошкентнинг эски шаҳар қисми эса аллақачон чириб тамом булган.Бундай жойларни чет элликларга кўрсатиш эса шармандаликдан бошқа хеч нарса эмас. Ўзбекистон ҳукумати ўзининг бу ҳаракати билан ўзбекнинг устидан қулмокчи бўлаяпдими ёки ўзларининг калтабинликларини дунёга реклама килмокчи бўлаяпдими? Бунисини билмадим. Нима булганида ҳам бундан ортик тентахонанинг ўзи булмаса керак. Мен бу таклифларни кўтариб чиққан валломатларга оиласи билан мана шу “очиқ музей”га бориб яшашларини маслахат бераман. Кани улар кандай қилиб бу ерларда яшар эканлар?.

И. Каримов даврида Тошкент атрофидаги Қибрай ва бошқа жойлардаги экин ерларини томорқа ва амалдорлар учун дачалар қуриш учун ажратиб бериб, вайрон килган эди. Ҳозир эса унинг меросхурлари қолган ерларни кемириб тугатишаяпди.Сунги хабарларга кўра фақат Қибрай туманидаги 30 та маҳалла атрофидаги экин ерлари билан биргаликда Тошкент шаҳрига кўшиб юборилар экан. Буларга Тошкент шахрининг ичидаги сон-саноксиз маҳаллалар камлик килганмиди? Булардан ташқари Юкори чирчик тумани Файзобод маҳалласидан Киночилар учун 116; га ер ажратиб берилибди. Уларнинг Тошкентда ҳам катта ер майдони бор экан.Қибрай туманидан Ортикхужаевга тегишли университетни қуриш учун 30 га боғ текинга ажратиб берилган.,Қибрайдан шоир ва ёзувчилар учун яна шунча ер майдони ажратиб берилган.Ўзбекистонда эса кузга кўринадиган шоир ва ёзувчининг ўзи колмаган. Қибрайдан бир жойдан иккита парк қуриш учун бирига 155 га ер майдони, иккинчисига 270 га ер майдони ажратилибди, Ё тавба! Тошкент шахридаги парклар хувиллаб ётибди. Шаҳардан анча узок бўлган бу паркларга қайси бир аклдан озганлар бориб дам олар экан?

Айнан шу жойдан Осиё китъаси ёшлари олимпиадасини ўтказиш учун олимпияда шаҳарчасини қуришга 160 га ер майдони ажратилибди. Бундан ташқари шу ердан иккита университет ҳам қурилар экан. Буни карангки, утказиладиган олимпиада уйинлари бор йуги Осиё китъаси ёшлари олимпиадаси экан. У ҳам бир неча кунда утади-кетади. Кейин эса бу шаҳарча хуввиллаб бойуглихона бўлиб колади. Ҳозирги пандемия шароитида бундай арзимаган мусобакани утказиш учун бунча дабдабабозикнинг нима кераги бор эди? Бундай объектларни курсанг шаҳарнинг ичидан қуринглар олимпиада ўтганидан кейин қурилган уйлар камбагалларга уй қилиб берасанлар, ёки студентларга ётокхона қилиб берасанлар. Сотсаларинг ҳам яхшигина пул ишлаб оласанлар. Бундай чека жойларда қуриладиган иккита университетларга эса билим олиш учун эмас, факат бир амаллаб диплом олиш илинжида юрган студентлар бориб ўқиши мумкин.Ўзини билган ўқитувчилар ҳам бундай чекка жойларга бориб ишламайди.Шу университетларнинг ўзи нима кераги бор эди? бундан тўрт йил олдин Ўзбекистонда 82 та олий укув юртлари мавжуд булган экан. Сунги тўрт йил ичида яна 47 та ОТМлар ташкил бўлибди. Ҳозир уларнинг сони 129 тани ташкил килаётган экан. Бундай олий укув юртларини битирганларнинг кўпчилиги эса ишсиз кўчада дайдиб юрибди. Ш. Мирзиёев бунча ОТМ га ўқитувчи ва илмий ходимларни қаердан топар экан? Унинг бундай ходимларни кўпайтириб берадиган инкубатори бормикан? Хулоса қилиб айтганда Ш. Мирзиёвнинг ҳозирги ОТМлари И.Каримовнинг ахмақона коллежларидан деярли фарк қилмай қолаяпди.

Энди яна бир савол туғулади. Бунча қурилишлар қандай маблаглар хисобидан қурилади? Турган гапки, бу қурилишлар ҳам четдан олинган қарзлар хисобидан қурилади.Четдан олинган қарзлар ишлаб чиқаришга эмас. Айнан мана бундай бемаврид ишларга харажат килинса, қарзларни ким тулайди? Шўрин қуриган ўзбекнинг яна шўри қуримайдими?

Ҳозир Тошкентда қурилишлар кўпайиб кетган. «ситилар» ҳам кўпайиб кетган. Лекин шаҳарнинг киёфаси хечам ўзгармаяпди. Нимага деганда илгари ҳам Тошкент шахрининг архитектураси аянчли ахволда эди. Бошқа шаҳарларда бутун бошли кўча, проспектлар ва кварталлар ягона архитетура ансамбли куринишда қурилган булса, Тошкентда эса дуч келган жойдан нимани хохласа шуни қўриб ташлар эди. Ёки бўлмаса дид-фаросатсизлик билан ҳама жойда бир хилдаги иморатларни қўриб ташлар эди.Қолган жойлар эса чириб кетган маҳалларни ташкил қилади. Шу сабабли ҳам бошқа шаҳарларнинг етакчи архитекторлари Тошкент архитектурасини умуман тан олмас эди. Ҳозирги қурилишлар ҳам худди олдинги тартибда дуч келган жойлардан пала-партиш равишда қуриб ташланаяпди.Мисол учун «Тошкент-ситу»нинг Навоий кўчаси томонидан қурилган иморатларни олдинги Каримов даврида қурилган уйлар тўсиб қолган, Бу ердан нималар қурилганлигини қўриш учун унинг олдига бориб кўриш керак.Бу иморатларнинг карама-қарши томони эса катта бир очик майдон. «Тошкент-ситу»дан қурилган биринчи иморат: Hilton меҳмонхоаси эса ароқдан бўшаган бахайбат бир бутилка ёки резервуарга ўхшаб кетади.

Бошқа архитектура кўриниши йук. Сергелидан қурилаётган «Minerva Cjty»ни эса «Тентакхона ситу» деб номласа ҳам бўлади. Нимага деганда бу «ситу» шаҳарнинг энг чеккасидан хеч ким бормайдиган жойдан қурилаяпди. Унинг архитектураси ҳам ҳеч нарсага арзимайди. Қайси тентакхонадан чиккан архитекторлар унинг лойихасини таёрлаган?. Нимага деганда бу «ситунинг» ўртасида ароқ солинадиган бахайбат бутилка куринишидаги иккита 35 қаватли ойнаванд бинолар қурилар экан. Унинг атрофида эса худи олдинги даврлардагидек айнан бир хил куринишга эга булган 20 га якин 26 қаватли уйлар қурилар экан. Уларнинг атрофидан яна қанча баланд уйлар қурилар экан. Бу қурилишларни факат бекорчилар бориб кўриши мумкин.Бошқалар эса уни бориб кўрмайди, Унинг хеч қандай қизиги ҳам йук. Бундай катта қурилишлар хеч ким бормайдиган чекка жойлардан эмас. Балки барчага кўриниб турадиган катта магистрал кўчалардан қурилганида бормиди шаҳарнинг киёфаси қанчалик ўзгариб кетар эди. Ҳамма кўриб кувонар эди ва рахмат айтар эди.

Юқорида айтиб ўтилган барча гап-сузлар ҳали ҳолва экан.Тентакхона олдинда турган экан.Келажакда бундан ҳам баттар тентакхона бўлар экан.Тошкентда сунги 3-4 йил ичида «катта қурилиш ишлари бажарилибди», Энди шаҳар ичкарисидаги қурилиш ишлари тўхтатилиб, қурилиш ишлари шаҳардан ташқарига кўчирилар экан..Э. койилэ, 30-40 йил эмас балки 3-4 йил ичида Тошкентни қуриб бўлишибди.Уятам кэраге.

Ҳозирги пайтда Самарқанд шахрида 550 минг аҳолии яшайди. Самарқанд вилоят ҳокими Э. Турдимов эса 2021 йил охрига бориб Самарқанд шахрининг аҳолиси бир миллиондан ошади деб эълон қилиб юборди.Бу шаҳарнинг аҳолиси қачон бунчалик кўпайиб кетди? Нима бало Самарқанднинг эркаклари ҳам туғиб бошладимикан? Лофнинг ҳам чегараси булиши керакда. Ҳозирги пайтда Самарқанд шахрининг майдони 120 кв.км.ни ташкил қилади. Аҳолининг зичлиги бир кв. км.га 4415 кишидан тўгри келар экан. Хар калай димиқиб қолмасдан бемалол яшаса бўлади. Шундай қилиб ярим миллиондан кўпрок аҳолии яшайдиган Самарқанд шахрининг майдони 2,5 млн. аҳолии яшайдиган Париж шахридан ҳам кўп экан, 6 миллион аҳолии яшайдиган Вашингтон шахри майдонидан сал камрок экан, 3,5 млн. аҳолии яшайдиган шахрининг майдонидан эса тўрт баравардан ҳам кўп экан. Буниси ҳам камлик қилибди.

Энди шаҳар худуди яна ҳам кенгайтирилиб унинг умумий майдони 300 (уч юз) км. клометрга етказилар экан. Агар бу лойиха амалга ошадиган булса 500 минг киши яшайдиган Самарқанд шахрининг маркази Париж шахридан 3 баравар Вашингтондан 2 баравар,Дубайдан салкам 10 баравар кўпайиб кетади. Дунёдаги энг йирик шаҳарлар булган Мумбай,Қохира ва Сеул шаҳар майдонларининг тенг ярмига тенглашиб колади.Бу шаҳарларда қанча аҳолии яшаши ва қанча ер майдонида жойлашганлиги тўгри сида юқорида маълумот бериб ўтган эдим. Буларнинг устига-устак Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази ҳам шаҳардан Самарқанд тумани маркази Гулобод посёлкасига кўчирилар экан. Самарқанд шахри эса мегаполис шаҳар бўлиб колар экан. Амалда эса бунинг тескариси бўлиб чикади. Нимага деганда Самарқанд шахри вилоят маркази булганлиги учун гавжум. Агар вилоят маркази бошқа жойга кўчириладиган бўлса бу шаҳар хувиллаб қолиб, нак тентакхонанинг маркази бўлиб колади.

Энди бир шундай савол тугулади 15 млн. аҳолии яшайдиган Москва шахри бир вақтнинг ўзида Россия давлатининг пойтахти, Москва шахри ва Москва губерниясининг маъмурий маркази бўлиб турибди, Собик СССР давлатидаги йирик шаҳарлари Киев,Минск, Боку, Тибилиси бошқа барча пойтахт шаҳарлари ҳам пойтахт, ҳам шу шаҳар ва вилоятларнинг маъмурий маркази бўлиб турибди. Булардан ташқари хар бирида 20-30 миллиондан аҳолии яшайдиган Токио,Пекин,Дехли, Жакарта ва бошқа шаҳарлар ҳам пойтахт, ҳам шаҳар ҳамда тегишли провинция ва перфектуралар (вилоятлар)нинг маркази бўлиб турибди. Шундай холатда Тошкент вилоятининг ва Самарқанд вилоятининг марказини бошқа жойларга кўчириш учун нима зарурат тугилди экан?

Ёки Ш. Мирзиёев даврида Ўзбекистон шунчалик пулга ботиб кетиб уни каерга сарфлашни билмай қолишдими? Самарқанд шахрида ҳам ҳозир қурилиш шаҳардан ташқарида олиб борилаётган экан.. Чет эллардан келадиган туристлар Самарқанд шахри ва бошқа кадимий шаҳарларни қуриш учун келишади. Самарқанда эса шаҳардан ташқарида катта бир туризм маркази қурилаётган экан. Буни карангки, Самарқандни кўриш учун келган чет эллик туристлар шаҳардан ташқарида қурилган дабдабали туристлар марказида яшаб, шаҳарга келиб, хароба шаҳарни кўришар экан. Бундан ташқари ШХТ нинг навбатдаги саммитини Самарқанда ўтказиш режалаштирилиб, бунинг учун шаҳар ташқарисидан катта бир қурилиш ишлари бошлаб юборилган. ШХТ ташкил булганига 20 йилдан ошик вақт ўтган. Шу вақтлар ичида биронта давлат ҳам ШХТ нинг йигилишини ўтказиш учун алохида қурилиш қилмаган. Афтидан Ўзбекистоннинг бойликлари кўпайиб кетганлигидан бойликларини қаерга сочишни билмай қолганга ухшаб куринаяпди.

Ўзбекистондаги учинчи йирик шаҳар Наманган шахрида ҳам 500 млн. атрофида аҳолии яшайди.Майдони эса 160 км. кв.ни ташкил қилади. Бу шаҳарнинг майдони Вашингтон шахри майдонига тўгри келар экан.Париж шахрининг майдонидан 1,5 баравар, Дубай шахри майдонидан эса деярли 5 баравар кўп экан. Бу шаҳардаги қурилишлар ҳам шаҳар ташқарисига кўчирилибди.

Энди мана бу дахшатли кўрсатгичларга эътибор берингизлар. 1990 йилда Ўзбекистонда 20 млн. аҳолии яшаган бўлиб, аҳоли жон бошига 20 сотихдан экин ерлари тўгри келган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 35 млн. аҳолии яшаяпди. аҳолии жон бошига 11,7 сотихдан экин ерлари тўгри келаяпди. Хакикатда эса ундан ҳам кам. Нимага деганда экин ерларини сотиб, шахсий хазинасини тулдириб олган азаматлар ўз жиноятларини яшириш максадида сотиб юборилган ва ноконуний эгаллаб олинган ер майдонларини қишлоқ хужалиги оборотидан чиқаришмаган.Статистика хисоботларида бу ерлар экин ерлари руйхатида турибди. Бундан ташқари Тентакхона даврида аҳолига томорқа учун ажратиб берилган ерларнинг кўпчилик қисми лой кўчалар, бетон пойдеворлар,молхона-қўйхона ва бошқа кераксиз қурилишларнинг тагида қолиб кетиб, экин экиш учун яроксиз бўлиб қолган. Буниси ҳам кам экан

Тошкент шахри учун яна 100 кв.км. 5500 минг аҳолии яшайдиган Самарқанд шахри учун эса яна 200 кв. км. ер майдони,\ажратилар экан. Факат Самарканд шахрини кенгайтириш учун ажратиладиган ер майдони бутун бошли бир туманнинг экин экиладиган ерлари майдонига тенг келди.. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ш. Мирзиёевнинг суянган одамлари, яъни очофат ҳокимлар сунги 2 йил ичида 210 минг гектар ер майдонларини сотиб юборишибди, Уларга хеч қандай чора ҳам қурилмаган. Бунча ер майдонлари 10 туманнинг экин ер майдонларига тенг келади. Булардан ташқари яна қанча ерлар яширинча равшда сотиб юборилган.Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг янги марказлари учун қанча ер майдонлари ажратилар экан? Бошқа шаҳарларни кенгайтириш учун яна қанча ер майдонлари ажратилар экан? Ўзбекистонда ҳокимиятни қўлга киритган хар бир давлат рахбари оқибатини ўйламасдан урра-урчилик билан ерларни вайрон қилаверса, очофот ҳокимлар ерларни сотаверса бунинг оқибати нима булади? Бунисини билмадиму, лекин бир нарсани аник айтаман. У ҳам бу ер майдонлари ҳам худди юқорида кўрсатиб ўтилган тартибда кўчалар,йуллар, хар хил кераксиз иморатлар тагида қолиб кетиб, экин эқиладиган ерлар яна ҳам кискариб кетади. Бунинг оқибатида кун сайин кўпайиб кетаётган «Қўйларни» боқиш учун экин ерлари етмай колади. Йирик шаҳарлар эса каровсизликдан харобага айланади.

Якинда таркатилган хабарларга кура қишлоқларда 5 қаватдан кам булмаган уйлар, шаҳарларда эса 9 қаватдан кам булмаган уйлар қурилар экан.Қандай қишлоқларда 5 қаватли уйлар ва қандай шаҳарларда 9 қаватдан кам булмаган уйлар қурилар экан?.Буниси номаълум. Демак қишлоқдагилар 5 қаватли уйларда, пойтахт Тошкент ва бошқа катта шаҳардагилар эса бир қаватли хароба уйларда яшар экан. Бу ерда бир ғалати савол юзага келаяпди. Ўзбекистон ҳукумати ҳам ерларнинг қискариб кетганлигини сал-пал тушуниб етган булса керак қишлоқларда ҳам 5 қаватдан ортик уйлар қурилишини талаб килаяпди.Лекин шунга карамасдан, олди-ортига карамасдан шаҳар худудлари кенгайтириб, экин ерларни кискартириб юбораяпди.

Эй дунё бехабар нотовонлар! Бундай тартибда кўчаниб, шаҳарларни кенгайтириб яна янги шаҳарлар кўриб ётгандан кура бунга кетадиган куч ва харажатларни бир жойга туплаб, ҳозирги шаҳарлардаги чириб кетган хароба маҳалларни бузиб, уларнинг ўрнидан янги иморатларни қурсаларинг борми, шаҳарлар қанчалик обод бўлиб кетади. Агар Архитектуранинг нималигини тушунмасаларинг узокга юрмасдан, кўшни Турманистонга бориб, қандай шаҳар қурилишни ўрганиб келинглар. Э нотовонлар Тошкентни ҳам хеч бўлмаганда Туркманистоннинг пойтахтидай қилиб қуринглар. Шундан кейин сенлар кутган туристлар келиб бошлайди. Ҳозирги Тошкент билан Самарқандаги чириб кетган маҳалларни кўрган туристларнинг эса эси оғиб колади.

Уф! бу тентакхонадаги ақлсиз ишларни кўравериб эсим оғиб кетаяпди.Қачон акл киради бу тентакхонага? Бир карасанг урра-урчилик қилиб аҳолига томорқа тарқатиб бошлайди.Бир карасанг ура-ур қилиб газлаштириб бошлайди.Яна бир карасанг урра-урчилик билан «намунавий уйлар» кўриб бошлайди. Бир карасан урра-урчилик билан ахмакона коллежларни қуради. Яна бир қарасангиз урра-ур қилиб қурилган биноларни бузиб бошлайди. Яна бир қараснг кудуз куни чироқ ёқиб машина ҳайдашади.Ва бошқа-бошқа бемаврид ишларни бошлаб юборади. Нима килганида ҳам бу тентакхонанинг одамлари ҳақиқатда қилиниши керак булган ишларнинг тескарисини қилишади. Биздаги мишиқи журналист ва блогерлар эса бекорчи хотинларга кўшилиб,майда-чуйда маший муаммолар билан шугулланиб юришади. Бундай глобал муаммоларни кўтариб чикиш учун уларнинг акл фаросатлари етмайди. Бу маколадан кейин узимнинг такдирим нима булишини ҳам билмайман.

Ҳозир мен манқурт, “баран” булиб қолмаган, дунёни тушунадиган аклли кишилардан факат бир нарсани илтимос қилиб қоламан. У ҳам бўлса юқорида айтиб ўтилган тентакхонанинг телбанома ишлари ҳакида бутун дунёга жар солиб, бу ишларга қарши бойкот эълон қилишларингизни илтимос қилиб коламан. Бундай килмасаларингиз катта шаҳарлар ташландик-хароба бўлиб колади.Тошкент пойтахт эмас ташландик бир тентахонанинг пойтахти бўлиб колади. Самарқанд ҳам қайси бир тентакхонанинг маркази бўлиб колади. Энг асосийси эса халқни боқадиган экин экиладиган ерлар деярли колмайди.

Йулдош Тоғаев. 2021 йил апрел-май ойлари.

Редакцияга: Ушбу мақолани босиб чикарсаларингиз. Маколани ўзгартирмай. Қандай ёзилган бўлса шундайлигича эълон килингизлар. Бундан ташқари ушбу мақолани ушбу ишларга алокадор бўлган барча тентакхона идораларга юборишларингизни илтимос қилиб коламан.

Алока учун телефон: 998-97-530 42 54.