05 July 2021
19:51 -
Ўзбекистон 6–8 июль кунлари термик депрессия таъсири остида бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 6-8 июнь кунлари ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва айрим ҳудудларда кундузи +47...+48 даражагача чиқиши прогноз қилинган. “Ўзгидромет” хабарига кўра, бу Марказий Осиё ҳудудлари устида термик депрессия кузатилиши ҳисобига юз беради.
“Метеорологияда термик депрессия бу - синоптик жараён бўлиб, унда Ер юзасида паст фронтсиз босим майдони ҳосил бўлади, ўрта тропосферада эса илиқ баландлик ўркачи (ёпиқ изобараларга эга бўлмаган катта босимли жой ёки минтақа) ривожланади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, термик депрессия синоптик ҳолатнинг яққол ифода этилган ёзги туридир, у фақат июнь ойидан август ойигача ривожланади ва одатда 2-3 кун кузатилади, 4-7 кун давомийлигидаги вазиятлари камроқ давом этади. Лекин охирги пайтларда иқлим ўзгариши туфайли термик депрессиянинг давомийлиги ортмоқда.
Термик депрессиянинг тўлиши совуқ кириб келиши натижасида вужудга келади. Ёз ойларида совуқ фронтларнинг кириб келиши одатда ёғингарчиликсиз, булутсиз бўлади. Бироқ фронт ўтиши тез-тез чангли бўронлар билан кучли шамолларни ҳосил қилади.
- Бундан олдинроқ Ўзбекистонда 6–8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши туфайли жазирама иссиқ кучайиши кутилаётгани, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8 даражага юқори бўлиши маълум қилинганди.
- Президент Администрацияси ҳукумат ва вилоят ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши оқибатида юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шошилинч тарзда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни юборган. Фуқароларга куннинг иссиқ вақтида зарурат бўлмаганда уйдан чиқмаслик тавсия этилган.