06 July 2021
07:24 -
1 августдан бошлаб, тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланди
Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тартиби киритилади.
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, тўйларда меҳмонлар сонини чеклаш тартиби 26 кундан сўнг, яъни 1 августдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, шу йил апрел ойидан тўйларга 100 кишилик чеклов киритилган, аммо амалда бу чекловга риоя этилиши назоратсиз қолганди.
“Тўйга 100 кишидан кўп одам айтган раҳбарлар керак бўлса ишдан олинади”, деганди ўшанда Бош вазир Абдулла Арипов.
Шунингдек, 6 июлдан бошлаб, барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди.