Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда ўтган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган тадбирлар аҳамияти ҳақида маълумот берибди.
Унинг айтишича, жорийдаги президент Шавкат Мирзиё 28 июнь куни мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиб, 2030 йилга бориб дунёда мисга бўлган талаб 40 фоизга ошиши кутилмоқдалигини аниқ рақамлар билан кўрсатиб берганмиш. Ҳозирнинг ўзи йилига 40 миллион тонна мис кавлаб олинаётганмиш. Мана энди, 2030 йилгача, 40 миллион тоннадан ортиқ мис захираси топармишмиз.
Хуллас, бош масхарабоз Шавкат Мирзиёнинг кўрсатмаси билан иш қилаётган Шерзод Асадов ҳозир йиллик мис рудасининг 2,5 миллиарддан фойда олаётган эмишмиз, у БИЗГА МИСДАН ОЛИНАЁТГАН фойдани 400 миллиардага чиқармоқчи.
Энг асосийси, ДАВЛАТ РАҲАБАРИ Шавкат Мирзиё мақсади - ҳамма нарсада ўзи режалаштирган рақамлар амалга оширишга эришиш экан.
Хўш, нима ҳам қилардик, шунча МИС бизда йўқ бўлса ҳам, шунча ФОЙДАНИ ТОПАВЕРАМИЗ. Чунки, ҳамма нарса БОШ БОШҚАРУВЧИ Шавкат Мирзиёнинг қўлида.
У киши айтдими, демак, ҳамма нарса унинг тили билан гапираётган Шерзод Асадов айтаётгандек бўлади. У қандай қилиб шунча фойда топишни фараз қилмоқда? Унинг ҳамма фантазиялари БИР ТИЙИНГА ҚИММАТ НАРСАЛАРДИР. Бундай нарсаларни ўйлаб топиш ва халқни алдаб юравериш собиқ СССРда каби ҳукумат расмийларига оиддир.