Жорийдаги йилнинг 10 декабрида қуйидаги баёнот эълон қилинган эди. Мана ўша баёнот матни билан танишинг.
* * * * *
Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти 2020 йил 10 декабрдаги Тош ҳовли саройида девор бузилиши бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақолага асосан қуйидагиларни ёзиб маълум қилади.
Тош ҳовли саройи 1832-38 йилларда қурилган бўлиб Хива шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейини ўтказиш муносабати билан 1997 йилда таъмирлаш тиклаш ишлари «Хоразм махсус илмий таъмирлаш ишлаб чиқариш» устахонаси томонидан Тош ҳовли саройида қисман олиб борилган.
Маданий мерос департаменти томонидан аниқланишича Тош ҳовли саройини шарқий томонидаги девор қисми бузилишига сабаб буюртмачи ташкилот «Ичан- Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси бўлиб, «Сургут нефть строй» пудратчи хусусий корхонаси томонидан жорий йилнинг 8 декабрь куни девор тепа қисми бузилган.
«Ичан- Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ҳар қандай таъмирлаш-тиклаш ишлари Департамент қошидаги Илмий-эксперт кенгаши хулосаси асосида бажарилиши ва ЮНEСКО ташкилоти билан келишиш зарурлиги аниқ белгиланган бўлсада, аммо лойиҳа Илмий-эксперт кенгашига киритилмаган ва саройда лойиҳасиз таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб оборилган.
Ҳозирда Департамент ходимлари томонидан Тош ҳовли саройида таъмирлаш-тиклаш ишлари тўхтатилган бўлиб, ноқонуний олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари тўғрисида ҳуқуқ тарғибот идораларига ҳужжат тайёрланмоқда.
Маданият вазирлиги,
Ахборот хизмати
* * * * *
“Ҳаракат”: Ҳурматли ўқувчиларимиз айнан шу каби қонун бузарликлар билан танишишлари ва унга муносабат билдиришлари керак. Қани, бизда борми шундай мардлар?