19 December 2020
17:43 - Тошкентда масхарабозлик: Жаҳонгир Ортиқхўжа айтишича, ер олмоқчи бўлган ёш тадбиркорлар унинг олдига келгунча мингта коррупция ҳолатларига дуч келяётган эмиш. “Ҳаракат”: Шунга ишонасизми?

Бугун, 19 декабр куни, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Тошкент Шаҳар Ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишбилармонларга, айниқса ёшларга 2021 йилларда қандай шароит яратишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги саволга жавоб берибди.

Мана унинг нутқидан иқтибослар: “Ер олмоқчи ёки тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ёшларга мен конкурслар ёки талаблар орқали қўл қўйиб бераман. Лекин менинг олдимга келгунча мингта коррупция ҳолатларига дуч келяпти. Ишини битиргунча роса кўп муаммога учраяпти. Шунинг учун биз тарафдан таклиф бўлдики, шаҳарнинг ҳар бир туманида ёшлар учун бўш турган 4-5 гектар ажратилади.

У ерда 40-50 квадрат метрли майдонда бинолар қурилиб, ёшларга ипотека кредити кўринишида берилади. Ёш тадбиркорлар ўзлари қуришмайди, уларга жой берилади, банкка бориб ипотека очишади ва тайёр жойларда ишларини бошлайди.

Ҳозир Молия вазирлиги билан гаплашиб, буни президентга айтдик, у кишига жуда ёқди. Бу одамларга ҳам ёқади, яхши лойиҳа”.

“Ҳаракат” Агентлигининг фикрича, ҳозирги шароитда бундай бўлолмайди. Табдиркорларга ҳеч қандай шартсиз ер ва бошқа нарсалар берилиши керак. Ана ўшанда ҳамма нарса “Во!” бўлади.

Ўртоқ Жаҳонгир Ортиқхўжа “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери расман ва норасмий йўллар билан аввалги президент Ислом Каримга, кейин ҳозирги Президент Шавкат Мирзиёга шу фикрларни етказгани, аммо натижа бўлмаганини ҳамма билади. Ҳозир ҳам бўлмайди. Ҳозир бутун Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш керак.