13 November 2020
22:34 - «Эзгулик» раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг АҚШ элчиси Дениэл Розенблюм билан мулоқоти
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дениэл Розенблюм Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти рахбари Абдурахмон Ташанов билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, фуқаролик жамияти муаммоларига доир мавзуларда сухбатлашди.

Дипломат ва ҳуқуқ фаоли мулоқотининг асосий нуқталари ўзбек жамиятидаги ислоҳотлар, ютуқ ва муаммоларга тақалди.

Шунингдек, ҳуқуқ фаоли дипломатга мамлакатда сўз эркинлиги, диний эркинликлар, фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат ташкилотларига муносабат масалаларида ўз фикрларини баён қилди.

Элчи АКШнинг дипломатик корпуси «Эзгулик» билан хамкорликдан мамнунлигини билдирди.

***

Discussion with US Ambassador Daniel Rosenblum

Today US Ambassador Daniel Rosenblum and chairman of “Ezgulik” Human Rights Society of Uzbekistan Abdurakhmon Tashanov had discussion about Human Rights and civil Society issues in Uzbekistan.

The US Ambassador and Human Right activist had highlighted strong and weak points of social reforms of Uzbek society.

Also Human Rights activist brought his opinion about freedom of speech, religion freedoms, civil society institutions and NGO issues to the ambassador.

Ambassador Daniel Rosenblum mentioned that US embassy mission in Tashkent is pleased of cooperation with “Ezgulik” Human Rights society of Uzbekistan.

* * * * *

“Ҳаракат”: Бу хабар “Эзгулик” Жамиятининг сайтидан олинди.