14 November 2020
02:29 - АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси роса юксалиб, кеча 400 поғона юқорига чиққан ва 29 минг 480 бўлганди! Янги чегарада қолиш нияти кучли!
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси кечаги 29 минг 480 дан шу йил 12 февралдаги тарихий рекорд - 29 минг 551 гача кўтарилиши лозим. Яъни, яна тахминан 71 поғона кўтарилиши керак. Бу кунларда кўп ўзгаришлар бўлмоқда, аммо унутмайликки, бир оз аввал 3,2 мингга кўтарилишни гапирган эдик. Демак, кутиш вақтимиз жуда оз қолибди.

Билмаганлар учун ҳам эслатиш керак, АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Чунки, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.

Кўраяпмизки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан зиг-загли бўлса ҳам тушиб бормоқда. Шундай экан, Dow Jones индексининг сўнги кунлардаги зиг-загли ўзгаришлари ҳам яхшигина ютуқдир. Ҳақиқий воқеалар қандай бўлишини яқин кунлар ичида кўрсак керак.