04 November 2020
15:35 - Туркия ғарби – Измирда зилзила бўйича қидирув-қутқарув ишлари якунлангани эълон қилинди

Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятида бир ҳафта аввал юз берган зилзила воқеалари бўйича текширув ишлари тўхтатилди. Кутилишича, яқин вақт ичида вайроналарни тозалаш ишлари бошлайди.

Шу йил 30 октябрь куни Эгей денгизида 7,0 балли зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Туркиянинг Измир шаҳридан 34 километр нарида қайд этилгани ҳам ҳамма ерда ёзилмоқда.

Измир шаҳрида 41та бино бутунлай вайрон бўлди, 1041та бинога қисман зарар етгани айтилмоқда. 114 киши ҳалок бўлгани ҳам билдирилди.