04 November 2020
14:37 - АҚШда президент сайловларининг натижалари эълон қилинмади, аммо 2 тараф ҳам ўз ғалабасини иддао этмоқда
АҚШда икки номзод Доналд Трамп ва Жо Байден - президентлик сайловларида ўз ғалабаларини иддао этмоқдалар. Аммо, сайлов комиссиялари ҳалигача биронта штатда кимнингдир ғалабасини эълон қилмадилар.

Эълон қилинган натижалар бўйича ҳали тўла маълумот берилмади. Икки тараф ҳам ўз ғалабасини иддао қилмоқда. Демак, узул-кесил натижалар бўйича, расмий органларнинг хулосаларини кутиш керак бўлади.

“Биз баландга кўтарилдик, аммо улар сайловдаги ғалабамизни тортиб олишга уринмоқда. Биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз”, дебди Доналд Трамп ҳозиргача эълон қилинган натижаларга кўра.

“Ҳозир мен ҳам, Трамп ҳам ғалаба ҳақида гапира олмаймиз”, дебди Жо Байден расмий чиқиш қилиб гапирганида.

Хуллас, охирги натижалар ҳақида расмий маълумотларни кутишга мажбурмиз.