04 November 2020
18:40 - Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа ҳаётни яна жонлантириш мақсадида ёшлар фестивали ўтказишини эълон қилганмиш. Нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?

Пойтахтимизда 6 ноябрдан бошлаб бир ой давомида ёшлар фестивали ўтказилармиш. Бу ҳақда 4 ноябрь куни пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинганмиш.

Ҳокимнинг гапларига кўра, мазкур фестивал ёшлар учун маданий ҳордиқ чиқариш билан бирга, уларни ҳокимият билан боғловчи муҳим тадбирлардан бири бўлармиш, президентимиз пандемия даврида яшашга, ишлашга ўрганишимиз керак, деб кўп марта айтибдилар, аммо натижа ҳали ҳам йўқмиш.

“Эски ҳаётни секин-аста йўлга қўйишимиз керак, деган қарорга келдик. Тошкентда ҳаётни яна жонлантириш, ёшларни фаолликка бошлашни мақсад қилганмиз. Жуда катта дастурлар тайёрлаганмиз. Ҳар бир кунингиз мазмунли ўтишига ишонамиз. Фестивалда тадбиркорлар, обрўли спикерлар бизнес, психология ва бошқа йўналишлар бўйича ёшлар билан мулоқотлар ўтказишади. Ҳаммаси бепул бўлади”, - деди у.

Маълум қилинишича, фестивал технологиялар, таълим, спорт ва маданият каби тўрт йўналишда ўтказилармиш. Тадбирларда 500 минг нафарга яқин ёшларни қамраб олиш режалаштирилганммш, маҳорат дарслари, бадиий кўргазмалар, таълим ва спорт тадбирлари, концертлар, пойтахт бўйлаб саёҳат, турли танлов ҳамда флешмоблар бўлиб ўтармиш.

Эй, ўртоқ Жаҳонгир Ортиқхўжа, кўзингизни очинг, бунақа лўттибозликлар билан ҳеч нарсага эришолмайсиз. Ҳамма гап “Бирлик” Хала Ҳаракати Партиясининг мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш чақириғидадир. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни тўла бозор иқтисодига ўтказиш, демократия асосларини яратиш каби ғоялар ётиши ШАРТ. Акс ҳолда ҳеч нарсага эришолмайсиз.