08 October 2020
20:51 - Яна масхарабозлик: Хотин-қизлар масалалари бўйича Шавкат Мирзиё янги иш тизими белгиланганмиш. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси нима дейди?
Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Шавкат Мирзиё раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилибди.

Нимамиш, хотин-қизлар ва ёшлар – аҳолининг катта қисми, ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан чамбарчас боғлиқмиш. Шундай экан, ёшлар масалалари бўйича ҳар бир туманда алоҳида ҳоким ўринбосари, унинг 3 нафаргача мутахассиси, Ёшлар Ишлари Агентлиги бўлимининг 3 нафар ходими, вилоятда ҳам ҳоким ўринбосари, унинг 4 нафар мутахассиси, Ёшлар Ишлари Агентлиги бошқармасининг 11 нафар ходими ажратилгани мутлақо тўғри. Аммо, бу етарсизлиги ўз-ўзидан маълум.

Чунки, Ўзбекистонимизда ҳамма нарса гўёки аввалдан режалаштирилган, демак, ҳамма нарса ўз-ўзидан яхши ишлаши керак-ку!

Ҳамма гап шундаки, бизда ҳамма нарса гўёки яхши режалаштирилган, аммо амалда улар яхши ишламайди, чунки, ҲАММА ЁҚДА КОРРУПЦИЯ, ҳамма ёқда ўғрилик ва талон-тарожлик ишламоқда.

Расмга қаранг, бизга орқасини ўгириб ўтирганлар ичида биттагина аёлни кўриш мумкин. Демак, бу ерда ҳам аёллар йўқ ҳисоб.

Шуларнинг ҳаммасини ҳисобга олиб, Шавкат Мирзиё ҲАММАни аёллар масаласи билан алоҳида шуғулланишга чақирибди. Эй, ўртоқ Шавкат Мирзиё, Сиз СССР замонидан бери ўша пайтнинг структураларида ишлайсиз. Хўш, нима бўлди, нима қилолдингиз? Ҳеч нарса!

Шулардан келиб чиқиб, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилмоқда. Аммо, 13 йил Бош Вазир бўлган йилларингиз ЎЗИНИНГ ҲАМ, мана энди бутун тақимингиз ҳам ўша-ўша ўғрилик билан машғуллар.

Қайтариб айтамиз, Ўзбекистонда бундай фундаментал ишларни амалга ошириш учун ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. Демак, аввалмбор Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга ошириб, мамлактимизнинг Олий Мажлиси ва бошқа органларини демократиялаштириш керак. Акс ҳолда, яъни демократия йўқ экан, ҳеч қандай ривожланиш БЎЛМАЙДИ ва БЎЛОЛМАЙДИ!

Иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, Ўзбекистон иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

Сиз ўзингиз ўтказган йиғилишдан олинган расмга қаранг. Ҳамма эркаклар бошини кўтармасдан гапларингизни лекция қилиб ёзиш билан машғуллар.

Демак, Ўзбекистонда ҳақиқий ДЕМОКРАТИЯ йўқ экан, “Бирлик” каби мухолифатчи партиялар йўқ экан, ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Шуни тушунишингиз керак!