08 October 2020
17:45 -
Август ойида мамлакатимизда 31,7 тонна олтин сотилибди
Reuters агентлиги Халқаро Олтин Кенгаши маълумотларига асосланиб хабар қилишича, мамлакатимизда август ойидаги олтин экспорти 31,7 тоннани ташкил этган.
Aввалроқ Давлат Статистика Қўмитаси Ўзбекистон шу йил январь–август ойларида 5,8 миллиард долларлик олтин сотгани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 1,5 баробарга кўплиги маълум қилинган эди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширибди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 миллиард доллардан ортиқроқ бўлган.
Қисқа қилиб айтсак, жорийдаги йилнинг 8 ойида жами экспорт ҳажмининг 50 фоизини айнан олтин ташкил этганмиш.