08 October 2020
12:52 - Kun.uz: Европада иқтисодий ўсиш қайд қилинган ягона давлат маълум қилинди. “Ҳаракат” нима дейди?
Германия евроҳудудда сентябрда иқтисодий ўсиш қайд қилинган ягона давлат бўлди. Бунга эса давлатнинг Европанинг бошқа давлатларидан фарқли ўлароқ, туризмга эмас, балки экспортга йўналгани сабаб бўлган.

Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, Европада коронавирус тарқалиши яна жадаллашгани сабабли сафарларга чекловларга қайтилмоқда, баъзи давлатларда эса кўнгилочар масканлари, барлар ва ресторанлар ёпилмоқда. Бу эса Франция учун хусусий секторда ишлаб чиқаришнинг қисқаришини англатади, Италияда эса ишлаб чиқариш деярли тўхтаб қолган.

Жаҳон савдосининг ўсаётгани пандемиядан ўзига келишда ёрдам бермоқда ва бунда экспортга йўналган Германия ютмоқда. Бу орада Европа Иттифоқининг жанубида жойлашган давлатлар орқада қолмоқда, чунки уларнинг иқтисодиёти туризм ва хизматлар соҳасига кучли боғланган. Айнан шу секторлар пандемия билан боғлиқ чекловлардан кучли азият чеккан ва касалланганлар сони ошиб бораётгани сабабли янада “чўкмоқда”.

Иқтисодиётчиларнинг прогнозларига кўра, 2020 йилнинг 4-чорагида Европа Иттифоқи иқтисодиётида яна пасайиш кузатилади.

“Кўп нарса коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқинини қанчалик назоратга олишга муваффақ бўлиш ва хизматлар тармоғи фаолиятини жонлантириш учун ижтимоий масофалашув чораларини қанчалик юмшатиш мумкинлигига боғлиқ бўлади”, деб айтган IHS иқтисодчиси Крис Уильямсон. // Kun.uz

“Ҳаракат”: Мана кўриб турибсизки, ҳатто ЕИда ҳамманинг иши жойида эмас. Kun.uz Интерент саҳифасига раҳмат айтиш ва шу сабабли одамларда бу давлатларга ишонч камлигини урғулаш лозим.