10 September 2020
15:36 - Яна масхарабозлик: Терим пуллари ҳар беш кунда, зарурат бўлганда ҳар куни тўланармиш. Шунга ишонадиганлар борми?

Қишлоқ Хўжалиги Вазирлигининг “2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш” юзасидан ўтказган матбуот анжуманида қайд этилишича, терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда теримчилар учун зарур шарт-шароитлар, жумладан, ётоқ учун 3,3 минг дона шийпон ва 394 дона палатка тайёрланганмиш.

Шунингдек, 82 минг дона брезент, 3 миллион 281 минг дона этак, 223 минг 290 дона қанор каби мавсумида керак бўладиган буюмлар захираси яратилганиш. Теримчилар уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланармиш, терим пулларини ҳар беш кунда, зарурат бўлганда ҳар куни тўлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқдамиш.

Тадбирда теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1000 сўмдан, иккинчи теримда 1400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланармиш, ваҳолангки, 2019 йилда кўлда терилган пахтанинг 1 кг. учун 800 сўмдан 1200 сўмгача ҳақ тўлаб берилганмиш.

Мана шу рақамларни Қишлоқ Хўжалиги Вазирлигининг Пахтачилик бошқармаси бошлиғи Акмал Шамсиев диктаторлик режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида очиқлабди.

Қаранг, ҳурматли ўқувчилар, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ўзбекистонда ўтган йили биринчи теримга нисбатан 20 фоиз кўпроқ пул тўланармиш. Ўзбекистонда 1000 сўм - тахминан 10 цент эканлигини ҳисобга олинг ва ўйлаб кўринг, шу лофларга ишонадиганлар борми, бечора мамлакатимизда? Шу масхарабоз Акмал Шамсиевга ишонадиганлар борми бизда?