10 September 2020
06:35 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 9 сентябрда 440 поғона юксалиб, 27 минг 940 бўлди

Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Эслатиш керакки, Dow Jones индекси 8 сентябрда 632 поғона тушиб, 27 минг 501 бўлганди. Кеча 8 сентябрда эса, 440 поғона юксалиб, 27 минг 940 бўлди. Аммо, унутмайликки, бундай кутилмаган ўзгаришлар зиг-заглар қуршовидаги Dow Jones индексининг касаллиги бўлиши ҳам ўз-ўзидан маълум. Демак, жараёнлар қандай олға кетишини диққат билан кузатиб бориш керак.

Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси яна тахминан 1,6 минг поғонага кўтарилиши лозим. Бу кунларда кўп ўзгаришлар бўлмоқда, аммо унутмайликки, бир неча кун аввал 3,2 мингга кўтарилишни гапирган эдик. Демак, кутиш вақтимиз ҳали бор.

Билмаганлар учун ҳам эслатиш керак, АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Чунки, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.

Кўраяпмизки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан зиг-загли бўлса ҳам тушиб бормоқда. Шундай экан, Dow Jones индексининг сўнги кунлардаги зиг-загли ўзгаришлари ҳам яхшигина ютуқдир. Ҳақиқий воқеалар қандай бўлишини ЯҚИН БИР НЕЧА КУН ичида кўрсак керак.