10 September 2020
16:03 - Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуратов ҳам ҳаммани алдаш билан машғул, инфляция пасайишига сабаб бўлаётган омиллар маълум эмиш
Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилишича, инфляция даражаси жорий йилнинг январь-август ойлари давомида 2019 йил якунидаги йиллик 15,2 фоиздан 11,6 фоизгача секинлашиб, инфляциянинг мақсадли траекториясидан паст бўлганмиш.

Бунга, асосан, тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришсиз қолгани, мева-сабзавотлар нархларининг мавсумий пасайиши ҳамда иқтисодиётга кредит қўйилмаларининг ўтган йилга нисбатан секинроқ суръатда ўсганлиги сабаб бўлганмиш.

Нимамиш, йиллик инфляция таркибида ноозиқ-овқат маҳсулотлари (8 фоиз) ва хизматлар (7,5 фоиз) нархлари умумий инфляцияга пасайтирувчи таъсир кўрсатган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари (16,8 фоиз) нисбатан юқори суръатларда ўсди. Бу пандемия шароитида ушбу гуруҳ товарларига бўлган талабнинг ошганлиги билан изоҳланармиш.

Июль-август ойларида базавий инфляция даражаси ҳам умумий инфляция каби пасаювчи тенденциясига эга бўлибди ва 8 ойлик якунлари бўйича йиллик 12,2 фоизни ташкил этибди.

Унинг айтишича, респондентлар келгуси ойларда нархларнинг кўтарилишини асосан пандемия оқибатлари ҳамда бозорда монопол мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан таклиф эталидиган товар ва хизматлар нархларининг ошиши мумкинлиги билан боғлашмоқда эмиш.

Ишларимиз шундай зўр экан, дейди “Ҳаракат” мухбири, нимага ҳамма Ўзбекистонга келиб қулллардек ишлаш ўрнига, том тескариси, ҳамма ўзбекистонликлар чет элларга қочиш орзуси билан яшашмоқда?