26 September 2019
15:28 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларига кўра, АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Элис Уэллс Ўзбекистонда эришилган ютуқларни олқишлаганмиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари 24 сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси доирасида Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил ва АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Элис Уэллс (Alice G. Wells) хоним учрашганлари, бу хоним икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни “тўла қонли ва кенг қамровли” деб баҳолагани, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасидаги ютуқларни олқишлаганини хабар қилдилар.

Асл ҳақиқат бундай эмас, дейди мухбиримиз. Маълумки, Элис Уэллс хоним Ўзбекистон ҳукуматидан мустақил бўлган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашувлари пайтида уларнинг мавжуд аҳвол ҳақидаги баҳоларини тинглаган ва айнан уларни қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Бунинг устига ҳамма биладики, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2018 йилнинг бошларидан бери Афғонистондаги “Толибон” террористлари билан урушни тўхтатиш учун бу террористик ташкилотнинг вакиллари билан музокаралар олиб бориш кераклигини тарғибот қилишга бошлаган ва ҳатто ўтган йилнинг баҳорида Тошкентда шу масала бўйича халқаро конференция ҳам ўтказган эди.

Айнан шу конференциядан кейин АҚШнинг расмий вакили вакили Қатарда “Толибон” вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазиhлигида бу террористик ташкилотнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Хўш, натижа нима бўлди? АҚШ Президенти Доналд Трамп 1 ойча аввал бу музокараларни тўхтатганини эълон қилди. Табиий, Ўзбекистон ҳам шундай қилишга мажбур бўлади. Аҳвол шундай экан, Элис Уэллс хоним АҚШ-Ўзбекистон алоқаларини олқишлаши мумкинми? Мумкин эмас. Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ёлғон хабарлар тарқатиш билан шуғулланмоқдалар.