Кеча 25 сентябрь куни Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё тарафидан қабул қилинган БМТнинг махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян кечқурун Халқаро пресс-клубда йиғилган оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида нутқ сўзлади ва сўнгра уларнинг саволларига жавоб берди.
Расман БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг махсус маърузачиси бўлган Диего Гарсия-Саян Халқаро пресс-клубда йиғилганлар олдида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар бўйича лекция ўқибди ва Kun.uz Интерент нашрининг хабарида айтилишича, Ўзбекистон суд ҳокимиятининг мустақиллиги борасида жиддий қийинчиликларга юз тутаётгани ҳақида гапирибди ва коррупциянинг таҳдиди ҳақида огоҳлантирибди.
Мана Диего Гарсия-Саяннинг айтган баъзи гаплари:
“Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва ҳуқуқ устуворлигига жиддий таҳдидлар сақланиб қолмоқда. Ҳозирда ҳукумат ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватлаш ва якунига етказиш ҳамда одил судловга етишиш имкониятларига таъсир этаётган, суд ҳокимиятининг мустақиллигига эришиш ҳаракатларига таҳдид солаётган амалиётга чек қўйиш учун тезкорлик билан ҳаракат қилиши лозим. Коррупция ва давлатдаги у билан боғлиқ бўлган жиноий структуралар давлат институтларига, жумладан суд тизимига ҳам жиддий таҳдид солмоқда.
Ўзбекистон - жазосизликка қарши курашиш учун - керакли тергов ва суд процедураларини жорий этиши лозим. Шунингдек, суд органлари ва прокуратурада етарли миқдорда ва ишончга лойиқ бўлган жамоалар мавжудлигини таъминлаб бериши лозим. Коррупция ва уюшган жиноятчилик билан боғлиқ бўлган ишларда хақиқатни аниқлаш учун айбига иқрор бўлиш ҳақида битим тузиш тўғрисидаги керакли ҳуқуқий нормаларнинг мавжуд бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.”
Диего Гарсия-Саян бу соҳалар бўйича ўзнинг хулоса ҳамда тавсияларидан иборат бўлган ҳисоботи 2020 йилнинг июнь ойида Женевадаги Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгашга тақдим этиш режалаштирилаётганини урғулаган. Демак, унинг ҳисоботида коррупция ва давлатдаги у билан боғлиқ бўлган жиноий структуралар давлат институтларига, жумладан, суд тизимига ҳам жиддий таҳдид солаётгани алоҳида жой олади.
БМТнинг махсус маърузачиси фақат камчликларнинг санаш билан чекланмасдан, олдимизга қуйидаги 6 та аниқ вазифани қўйибди.
* * * * *
Биринчидан, давлат хавфсизлик хизматининг бутун жамиятда, институтларда, адлия, суд тизимидаги иштироки масаласи бўлиб, бу албатта тарихий сабабларга эга. Бу бир неча ўн йиллар ташкилотлар шу асосда иш олиб борган. Буни тўғри қарорлар қабул қилган ҳолда ўзгартириш керак. Бу ўз-ўзидан ўзгармайди. Бу жамият эволюцияси натижасида ўзгариб боради.
Иккинчиси, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини ислоҳотлар даврида айнан судьяларни тайёрлашда эътибор қаратиш керак. Бу ишни қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган қадамлар билан амалга ошириш керак. Бундай қадамларни Конституцияда акс эттириш керак. Яъни, инсон ҳуқуқлари аҳамиятли жиҳат ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича битимга имзо чеккан. Бу вақтда мен инсон ҳуқуқларига риоя этяпманми, қарорларим бунга мувофиқми деган саволни бериш керак. Бундай ёндашиш Конституциянинг бир моддаси сифатида киритиш муҳим ҳисобланади.
Учинчиси, бу прокурорларни кенг ваколатларга эга бўлиши билан боғлиқ. Бу албатта, узоқ йиллар давомида судьялар, бизга гувоҳлар айтганидек, прокурорлар томонидан тайёрлаган қарорларни шундайлигича суд қарорига кўчирадиган бўлиб келган. Маслаҳат берган бўлар эдимки, бу прокуратуранинг кенг қамровли функцияларини қайта кўриб чиқиш керак. Уларнинг айниқса жиноий ишлардаги ваколатлари, яъни суд ишларида, тергов ва суриштирув ишларидаги иштироклари чекланиши лозим.
Тўртинчиси, соҳада институционал жиҳатларга эътибор қаратиш керак. Олий судьялар кенгаши кучайтирилиши керак. Яна бир нечта йўналишни такомиллаштириш мумкин. Сиёсий кучни кафолатларини таъминлаш лозим. Бунинг учун судьялар кенгаш аъзоси бўлганида ўз ҳамкасблари томонидан сайланиши лозим. Судья бўлмаган бошқа аъзолар эса турли хил тармоқ аъзолари бўлиши керак. Бунинг ягона формуласи йўқ. Ҳаммада ўзига яраша устувор бўлган ҳолатлар ва камчиликлар мавжуд.
Бешинчиси, Фуқаролик жамияти ва судьялар шаффоф тарзда иш олиб бориши керак. Яъни бу ерда ҳеч ким ўз ваколатини суиистеъмол қилиши керак эмас.
Олтинчиси, адвокатлар билан боғлиқ. Бизнинг мамлакатда (Перу – таҳр.) керагидан ортиқ адвокат мавжуд. Бизнинг аҳоли ҳам деярли 33 миллионга яқин. Пойтахтимизнинг ўзида 7-8 минг нафар атрофида адвокат фаолият олиб боради. Ўзбекистонда эса бор йўғи 4 мингта адвокат мавжуд. Яъни, бу борада ҳам салбий фикрлар бўлиши мумкин. Адвокатлар кам ҳам, кўп ҳам бўлиши керак эмас. Улар етарли миқдорда бўлиши керак. Улар фуқароларни ҳимоя қилишлари керак. Бунинг учун кўпроқ адвокат керак. Янги юридик институтлар керак. Бу албатта инвестиция талаб қилади. Бутун Ўзбекистонда бор йўғи битта юридик институт бор. Ўйлайманки, шундай муассасаларни тарғиб қилиш керак.
Бундан ташқари, адвокатларнинг автономлиги, яъни мустақиллигини таъминлаш лозим. Адвокатлар палатаси керак эмас. Яъни, уларнинг ўзи аъзолик, ҳайъат аъзолиги масалаларини ҳал этиши керак. Бунга уларнинг ўзи сайлаши керак. Бу сайлов жараёнига давлат ташкилотлари томонидан ҳеч қандай таъсир ўтказиш керак эмас. Биламизки, адвокатлар палатаси ҳайъатида адлия вазирлиги вакиллари ҳам бор. Бу ҳам ўзгарар балки. Бундан ташқари, квалификацион ташкилотлар, ҳайъатлар бор. Улар ҳаммаси адвокатлар томонидан бошқарилиши лозим. Биз адвокатлардан шикоятлар ҳам олдикки, улар доимо ўз ҳимоясидаги шахслар билан учраша олмайди. Лекин, вақтинча сақлаш жойларини бориб кўрганимизда шароитлар борлигини кўрдик. Адвокатлар ўз ҳимоясидаги шахсларга ёрдам бериши керак.
* * * * *
Хуллас, кўриб турибмизки, дейди мухбиримиз, БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг махсус маърузачиси Ўзбекистон сон-саноқсиз камчиликлар ичида эканлигини жуда яхши билар экан.
Аммо, Ўзбекистонда у билан учрашган расмийлар, авваламбор, мамлакат президенти бу камчиликларга эътибор берадими? Йўқ, дейди мухбиримиз. Чунки, жорийдаги тожиклар режимининг мақсади – Ўзбекистон давлати ва халқини ўлдиришдир. Ҳозир жараёнлар айнан шу йўналишда давом этмоқда.
Шундай экан, “Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бундай режим билан келажагимиз йўқ!” деб ҳайқиришга мажбурмиз. Ўзбекистон, ҳозир қилинаётган косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга муҳтож. Демак, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан шундай ислоҳотларни бошлашни талаб қилиш вақти келмоқда.