26 September 2019
01:44 -
Исроил Президенти Реувен Ривлин янги ҳукумат тузишни жорийдаги Бош вазир Бенямин Натаняхуга топширди. Вазият янада кескинлашадими?

Аммо, кеча Исроил Президенти Реувен Ривлин жорийдаги Бош вазир Бенямин Натаняхуга янги ҳукумат тузишни топширди. Шундай қилиб, у яна Бош вазир бўлиб қоладиганга ўхшайди.
Эслатиш керакки, сайловлардан бир неча кун олдин Бенямин Натаняху ўз партияси ғолиб чиқса, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида яҳудийлар ҳам яшайдиган ҳудудларни Исроилга қўшиб олишини билдирган эди. Аслида, у ҳудудлар ҳали дунё тарафидан тан олинмаган Филистин давлатиники деб ҳисобланарди.
Ҳозир Бенямин Натаняху ўз ҳукуматни тузиб олиб, кетидан ғарбий қирғоқдаги ҳудудларни Исроилга қўшиб олганини эълон қилса, бу ерда янги уруш хавфи кескин юксалади.