Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф билан келган Шавкат Мирзиё кеча бу қиролликнинг асосий амирлиги Абу-Дабида қиролнинг вориси бўлиши кутилаётган Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан кўришган эди.
У бугун БААдаги 7 амирликнинг кучи бўйича иккинчиси ҳисобланадиган Дубайда бу Амирликнинг амири, айни замонда БАА Вице-президенти ва Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашди. Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати бу Амирликни инсоният илмий-техник тараққиётининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассам этган деб баҳолаб, масхарабозлик руҳида мадҳ этганига нима дейсиз? Нима ҳам дердик, Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозлик.
Учрашувдан кейин имзоланган ҳужжатлар билан алмашиш маросими бўлиб ўтибди, қўшма инвестицион компания ташкил этиш тўғрисида шартнома, Самарқанд шаҳри инфратузилмасини модернизация қилиш ва замонавий агрокластер ташкил этиш тўғрисида битимлар, қишлоқ хўжалиги ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама ҳужжатлар шулар жумласидан эмиш.