26 March 2019
16:14 -
Украинада 31 март куни президент сайловлари бўлади, 44 номзод рўйхатдан ўтган, жорийдаги Президент Порошенко ғалаба қозонса керак

44 номзод Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан рўйхатга олинганидан кўриниб турибдики, бу мамлакатда етарлича демократия бор, аммо, айни замонда, 44 номзод билан сайловга кириш – масхарабозлик белгисидир. Тўғри, уларнинг 3 нафари ўз номзодлини қайтариб олди, аммо бу нарса масхарабозлик даражасини тушуролмайди.
Турли сўровномаларга кўра, ҳозир сайловчиларнинг тахминан 30 фоизи масхарабоз (шоумен, киноартист ва ҳоказолар) Владимир Зеленскийга овоз бермоқчи эканлиги ҳам демократик Украинада масхарабозлик шамоллари кучли эканлигини тасдиқламоқда.
“Ҳаракат”нинг фикрича, биринчи турдаёқ, ёки иккинчи турда, Петр Порошенко ғалаб қозонади. Аммо, бу нарса доллар миллиардери, бизнесмен Петр Порошенконинг сиёсатчи сифатидаги буюклигини эмас, феълан Россия билан уруш ичида бўлган Украинада ички барқарорлик йўқлигининг кўрсатгичи бўлади.