25 March 2019
21:24 -
Ўзбекча-арабча масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Абу-Дабида БАА қиролининг вориси билан музокаралар ўтказиб, ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олибди
Кеча Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёни бугун 25 март куни расмий кутиб олиш маросими бўлди. 71 ёшлик БАА қироли Халифа ибн Зоид Ол Нахаён биров билан кўришоладиган ҳолда бўлмагани сабабли, кутиб олиш маросимини қиролнинг вориси бўлиши кутилаётган Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ўтказди.
Шавкат Мирзиё ва Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён олдида фахрий қоровул саф тортди. Бу икки шахс шоҳсупага кўтарилди, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари давлат мадҳиялари янгради.
Узоғи билан 20 дақиқа давом этган бу маросимдан кейин Шавкат Мирзиё ва Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён бошма-бош ва кенгайтирилган форматдаги учрашувлар ўтказдилар. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари бу учрашувлар ҳақида умумий гаплардан иборат хабарлар тарқатдилар.
Хабарларда диққатга сазовор бўлган иккитагина факт тилга олинди. Биринчиси, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 2018 йилда бор-йўғи 400 миллион доллар атрофида бўлгани. Энди буни 1 миллиард долларга чиқариш устида ишлашармиш
Иккинчиси, икки лидер 10 млрд доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришишгани. Қандай ва қайси соҳада келишувларга келингани умуман тилга олинмайди.
Шу муносабат билан эслатиш керакки, БААда сал кам 10 миллион одам яшайди, аммо уларнинг тахминан 80 фоизи бу мамлакатнинг фуқароси эмас, Осиё ва Африканинг қолоқ мамлакатларидан келиб, бу ерда қуллардек ишлаётганлар. Бу мамлакат сўнги 40-50 йил ичида нефть маҳсулотларини сотиш натижасида жаҳоннинг энг бой давлатлари сафидан жой олган. Аммо, бу давлат Ўзбекистонга катта сармоя ётқизиши мумкинлигига аҳмоқ ҳам ишонмайди.
Демак, Шавкат Мирзиёнинг бу мамлакатга ташрифи масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Аммо, унутмайликки Шавкат Мириё ҳамма масхарабозликлардан Ўзбекистон халқини лақиллатиб юриш учун фойдаланмоқда, бунисидан ҳам шундай фойдаланишга ҳаракат қилади.
Хўш, халқимизнинг кўзи қачон очилишга бошлайди ва қачон халқ майдонларга чиқади? Бу саволга жавобни демократик мухолифат бериши керак.