25 March 2019
13:34 - Шавкат Мирзиё БААда нима қилаётгани номаълум, аммо Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси раиси ўринбосари ҳали ҳибсга олинмагани аниқ

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё кеча кечқуруноқ Бирлашган Арвб Амирликларининг пойтахти Абу-Дабига етиб боргани, уни аэропортда БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир, расмга қараганда ҳали мишиқи деса бўладиган даражада ёш Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олгани хабар қилинган эди. Мана бугуннинг ярмиси ҳам ўтди, аммо Шавкат Мирзиё нима қилаётгани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.

Айни замонда, мамлакатимизнинг баъзи қўғирчоқ ахборот воситалари Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси раисининг ўринбосари Д.Хошимов талон-тарож ва мансабни суиистеъмол қилганликда айбланиб судгача ҳибсга олингани ҳақида тарқалаётган хабарларнинг тасдиғи йўқлигини билдирдилар. Тахмин қилиш мумкинки, Д.Хошимов яқин орада қамалади.

Аслида, Ўзбекистон режимининг сал кам ҳамма расмийларини ҳибсга олиш керак, чунки, мамлакатимиз коррупция ва порахўрлик ботқоғида ўлмоқда. Нима ҳам дердик, Ўзбекистон - катта зиндондир, Шавкат Мирзиё - Зиндонбошидир.