25 March 2019
04:08 - Кутилган сенсация: Махсус прокурор Роберт Мюллер Доналд Трамп руслар билан фитна уюштирганини исботловчи фактлар топилмаганини тан олибди
АҚШдаги энг обрўли ахборот воситалари бу мамлакатнинг Бош Прокурори, айни замонда Адлия Вазири ҳам бўлган Уилям Баррга асосланиб хабар беришларича, махсус прокурор Роберт Мюллер 2 йиллик текширувлардан кейин Доналд Трампга қарши ҳеч қандай айб қўя олмаган.

Кеча 24 март куни АҚШ Адлия Вазирлиги Россиянинг 2016 йилда ўтказилган АҚШдаги президент сайловларига “аралашгани” ҳақида махсус прокурор Роберт Мюллер 2 йил олиб борган тергов бўйича ҳисоботнинг қисқа мазмунини эълон қилди. Тергов натижаларига кўра, Трамп Россия билан яширинча шериклик қилгани ҳам, Трамп адолатнинг йўлини тўсишга ҳаракат қилгани ҳам исботланмаган.

Нима ҳам дердик, АҚШ Президенти Доналд Трампни бу босқичдаги ғалабаси билан ҳам чин кўнгилдан табриклаймиз.

Эслатиш керакки, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат 2016 йил 1 февралда ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида 8 ноябрда бўладиган президент сайловларида Доналд Трамп ғалаба қозонишини башорат қилган, АҚШнинг сиёсий элитаси ва асосий оммавий ахборот воситалари Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашларига қарамасдан, “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги охирги кунгача Доналд Трамп ғалаба қозонишини урғулаб келган эди.

Демак, Абдураҳим Пўлатни ҳам табриклаш керак. Расмда – Абдураҳим Пўлат ва Доналд Трампни кўрмоқдасиз.