24 March 2019
19:38 -
Буюкбританияда Brexit нима бўлмоқда, мамлакат Европа Иттифоқидан ва инқироздан чиқоладими? Янги референдум бўладими? Ўзбекларга нима?
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Буюкбритания ҳукуматининг Европа Иттифоқидан чиқиш келишуви, яъни норасмий доираларда Brexit деб айтилаётган келишуви, 2019 йил 29 январда Буюкбритания парлааментида тасдиқланмади ва мамлакат катта инқирозга кирди.
12 март куни эса, Буюкбритания параменти мамлакат Бош вазири Тереза Мэйнинг Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича тайёрланган янги шартнома лойиҳасини рад этди. Шу билан инқироз янада чуқурлашди. Ҳозир парламентда Тереза Мэйни истеъфога жўнатиш ва ЕИдан чиқиш масаласида янги референдум ўтказиш фикри шаклланишга бошлади.
Эслатиш керакки, 2016 йил 23 июнда Буюкбританияни Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум ўтказилган ва унда сайловчиларнинг 51,9 фоизи ЕИдан чиқишни маъқуллаб овоз берган. Бироқ Brexit ҳалигача амалга ошмади.
Агар ой охиригача ҳеч нарса ўзгармаса, Буюкбритания 12 апрелда ЕИдан ҳеч қандай келишувсиз чиқиб кетади. Буни истмаган қироллик аҳолиси миллионлаб кишилик митингларга чиқиб, янги референдум талаб қилмоқда.
Аҳвол жуда мураккаб. Чунки, 2016 йил 23 июндаги референдумда сайлов ҳаққига эга бўлганларнинг таҳминан 70 фоизи иштирок этиб, уларнинг бор-йўғи 51,9 фоизи ЕИдан чиқиш учун, 48,1 фоизи чиқмаслик учун овоз берганди. ЕИдан чиқиш учун овоз берганларнинг сони овоз бериш ҳаққига эга бўлганларни умумий сонининг ярмидан анча оз. Бунинг устига, шундай муҳим масала бўйича “ҳа” ва “йўқ” деганлар орсидаги фарқ бор-йўғи 3,8 фоиз. Яъни, ўта муҳим масала бўйча мамлакат аҳолисининг камчилиги қўллаб-қувватлаган талаб амалга оширилмоқчи. Бу ерда адолат йўқ-ку.
Умид қилиш керакки, Буюкбритания халқи бу муҳим масала бўйича парламентни жиддий қадамлар қилишга, авваламбор, Тереза Мэйни истеъфога жўнатиб, кейинг янги референдум тайинлашга мажбур қилади. Янги рефрендумда ЕИдан чиқмаслик тарафдорлари ғалаба қозонади.
Унутмайликки, ЕИ ичидаги мавжуд келишмовчилик бутун дунёда барқарорликни бузади, Ўзбекистон учун ҳам яхши бўлмайди.