24 March 2019
17:41 -
Шавкат Мирзиё БААга жўнаб кетди, кетишдан аввал ялтоқлик қилиб, БАА фуқароларига 30 кунга визасиз кириш ҳуқуқи берди. Бизда чиқиш визаси қачон йўқ бўлади?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз, Президент Шавкат Мирзиё Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига бир-икки соатча аввал жўнаб кетганини хабар қилди.
У ўз ташрифи давомида Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашади.
Музокараларда кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, банк-молия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади. Ташриф якунида Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама қатор ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.
Булардан ҳам муҳим бўлгани, Шавкат Мирзиё ўз ялтоқлигини ҳаммага намойиш қилиш мақсадида, 19 март куни имзоланган Фармони билан 2019 йил 20 мартдан бошлаб БАА фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгилади. Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига бир йиллик кўп марталик визалар Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида 3 иш кунида расмийлаштирилади.
Савол туғилади, чет элликларга Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқи берилар экан, Ўзбекистон фуқароларига қачон визасиз мамлакатдан чиқиш ҳуқуқи берилади? Қочон Ўзбекистонимиз катта зиндонликдан чиқиб, замонавий давлатга айланади? Халқ Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан шу каби саволларга жавоб талаб қилиши керак.
Харитада - Форс кўрфази бўйидаги БАА ва Оман.