24 March 2019
07:22 - Европанинг энг катта масжиди Чеченистоннинг Шали шаҳарчасида ўзбекларнинг лойиҳаси асосида қурилаётган эмиш, Рамзон Қодиров ўлгач, шаҳарчанинг номи Рамзон бўлади!
Чеченистондаги оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Европанинг энг катта масжиди шу йил май ойида Чеченистоннинг Шали шаҳрида очилади. 20 минг киши намоз қилоладиган Рамзон Қодиров номли масжидни қуриш 2012 йилда бошланган бўлиб, унинг лойиҳаси ўзбеклар тарафидан яратилганмиш. Аммо, ўзбеклар бу лойиҳада қайси даражада иштирок этганлари айтилмайди.

Бундан ҳам қизиғи қуйидаги 3 нарсадир. Биринчиси, 1990 йили шаҳар мақомини олган Шалида бор-йўғи 53 минг киши яшашидир. Шундай шаҳарчага Европанинг энг катта масжидини қуриш кимга керак бўлиб қолди?

Иккинчиси, Чеченистоннинг ваҳший диктатори Рамзон Қодировнинг келажаги қандай бўлиши ҳақида. Маълумки, у бир ойча аввал у ўз лавозимини бошқа бир одамга номаълум муддатга топшириб, қаергадир ғойиб бўлган, кейин пайдо бўлганди.

Ҳеч шубҳасиз, Рамзон Қодиров ўлгандан кейин, Шалининг номи Рамзон бўлади. Аммо, вақти келади, чечен халқи ҳамма нарсани ўзгартиради, ҳамма ерга Жавҳар, Шамил, Аслан ва бошқа чечен қаҳрамонларининг исмлари берилади. Рамзон ва унинг отаси Аҳматнинг ҳоки қаерга отиларкин?

Учинчиси. 2017 йили Чеченистонга бориб Рамзон Қодировнинг пинжига кириб келган Шавкат Мирзиёнинг куёви Ойбек Турсун бу йил май ойида Рамзон Қодиров номли масжиднинг очилишига борадими?