19 March 2019
13:17 - Абдураҳим Пўлат: "БИРЛИК"нинг ҒАЛАБАСИ - бугунги МАҒЛУБИЯТИМИЗдир!

Ҳамма бирликчиларга, ҳамма сафдошларимизга, бутун ўзбек халқига!

Бугун МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини Мустақиллик Майдонида байрам қилишни режалаштирган эдик. Аммо, қилолмадик, тўғрироғи, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бунга йўл бермади. Бу режим ҳамма нарсанинг йўлини тўсди. Тошкент шаҳри ва ҳамма вилоятларда бизнинг фаолларимиз феълан уй қамоғига олинди. Интернетдаги саҳифаларимиз блокланди.

Биз тинч йўллар билан, демократик усуллар билан ўз мақсадларимизга етишиш учун кураш олиб бормоқдамиз. Шу курашнинг навбатдаги қадами сифатида бугун Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИНИ БАЙРАМ ҚИЛИШНИ РЕЖАЛАШТИРГАН ЭДИК. Лекин, минг афсуски, буни қилолмаган бўлсак ҳам, катта ҒАЛАБА қозондик.

"Бирлик" фаоллари, миллатнинг фидойилари бугун Тошкентнинг Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнининг 30 йиллигини байрам қилиш учун тайёрландилар. Бироқ, Сталин яратган КГБнинг ҳозир Ўзбекистонда ДХХ номи остида иш олб бораётган ташкилоти Тошкент шаҳри, ҳамма вилоятлар ва ҳамма туманларда бизнинг фаолларимизни феълан уй қамоғига олди ва уларни Тошкентга боришларига йўл бермади. Интернетдаги саҳифаларимиз блокланди.

Ҳа, байрамни Мустақиллик Майдонида ўтказишга йўл бермадилар. Аммо, бу бизнинг ҒАЛАБАмиз бўлди. “Бирлик” ҳамма ерда жонланишга бошлади.

Ҳаммани бу буюк ҒАЛАБА билан табриклайман. Олға кетишимиз давом этаверади.

Абдураҳим Пўлат
Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси раиси