19 March 2019
21:13 -
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой эртага ўз лавозимидан кетишини эълон қилди

Бу мамлакатнинг Конституциясига кўра, бундай ҳолларда президентлик лавоими Сенат раисига ўтади. Эртага соат 10 да Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлиси бўлади ва Сенатнинг ҳозирги раиси Касим-Жомарт Токаев қасамёд билан президентлик лавозимига ўтиради.
Расмда – Қозоғистон Президентининг Остонадаги бош қароргоҳи Оқ Ўрда.