27 February 2019
15:53 - Тошкентда Фуқаролик Жамияти Форуми бўлиб ўтди, аммо Давлат Департаментининг вакили Элис Уэллс хоним унда иштирок этмади

Бугун ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувларининг 7-раунди доирасида Фуқаролик Жамияти Форуми бўлиб ўтди. АҚШ Давлат Департаменти ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази томонидан ўтказилган Форум ишида АҚШ Давлат Департаментининг Демократия, Инсон Ҳуқуқлари ва Меҳнат Бюроси бошлиғи ўринбосари М. Келлеҳр иштирок этди.

Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази директори Акмал Саидов бошқарган Форумда Олий Мажлис депутатлари, ноҳукумат ташкилотлар етакчилари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари билан бир қаторда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ҳам иштирок этди.

Форумда мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти, нодавлат ташкилотлар ва фуқарлик жамияти олдидаги бошқа муаммолар ҳақида М. Келлеҳр ва Акмал Саидов нутқ сўзладилар. Аммо, на савол-жавоб, нам нутқларнинг муҳокамаси бўлмади. Нутқларда асосан Ўзбекистонда ҳозир Шавкат Мирзиё гўёки бошлаган косметик ислоҳотлар олқишланди. Аммо, жиддий, яъни фундаментал ислоҳотлар қилинмаётгани ҳатто эслатиб ўтилмади.

Бу Форумда АҚШ Давлат Депараментининг Жанубий ва Марказий Осиё Бюроси раҳбари Элис Уэллс хонимнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда эди. Аммо, у келмади. Тахмин қилиш мумкинки, Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги қонли жанжал туфайли бўлса керак, Элис Уэллс хоним Форумга келолмаган. Эслатиш керак, Покистон ва Ҳиндистон Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари рўйхатида бўлгани сабабли, Элис Уэллс хоним бу жанжални бостиришда иштирок этиши ғоят табиийдир.

Расмда Форум қатнашчиларининг асосий қисмини кўрмоқдасиз.